Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:41

Мирзиёев Наманганда - "Фарғонага борганимни кўрмадингми, оқлаб қўйсанг бўладику"


Мирзиëевнинг кутилмаган ташрифлари ва кутилаëтган сайловлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:13 0:00

Мирзиëевнинг кутилмаган ташрифлари ва кутилаëтган сайловлар

Ўзбекистон президентининг мамлакат ичкарисида сўнгги ҳафталарда амалга ошираётган кутилмаган ташрифлари анъана тусини олмоқда.

Бундай ташрифларнинг сўнггиси Наманган вилоятида бўлди.

Вилоятга сафарининг иккинчи куни Шавкат Мирзиёев кутилмаганда йўналишни ўзгартириб, Наманган шаҳридаги "Бунёдкор" маҳалласига борди.

Бу ерда Мирзиёев атроф ободонлаштирилмагани, маҳалла идорасининг ўзи ҳам хароблиги, бино орқасида чиқиндилар ётганини танқид қилди.

Президент Наманган шаҳри ҳокими, шаҳар прокурори ва маҳалла раисига танбеҳ берди.

"Баландпарвоз гаплар билан ҳисобот берасизлар. Қандай виждон билан лавозимда ўтирибсизлар?! Бу маҳаллада 12 минг одам яшайди. Аҳволни қаранглар, бу сизнинг юзингиз.

Қачон одамларнинг дарди билан яшайсизлар? Исаев, қанча вақт бўлди ҳоким бўлганингга? Ҳеч бўлмаса деворларни оқлатиб, ҳовлиларни тозалатиб қўйсанг бўларди-ку?

Мен Фарғонага борганимда хулоса чиқармадингларми??", деган президент.

"Фарғонага борганимни кўрмадингми, оқлаб қўйсанг бўладику, ҳеч бўлмаганда", - деди Мирзиёев.

Учрашувда маҳалла раиси президент танқидларига жавобан "ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан", дер экан Мирзиёев унга "мени ишончимни оқлашингни кераги йўқ, халқни ишончини оқла", дея жавоб қилади.

Мирзиëевнинг кутилмаган ташрифлари ва кутилаëтган сайловлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:13 0:00

Шавкат Мирзиёевнинг кутилмаган ташрифлари мамлакатда президент сайлови кутилаётган йилда кузатилмоқда.

Икки ҳафта олдин Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига сафари чоғида Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига кутилмаган ташриф уюштириб, у ердаги аҳволни танқид қилган, шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва солиқ инспекцияси раҳбарлари бу танқидлар ортидан ишдан бўшатилганди.

Мазкур воқеадан сўнг Наманганда маҳаллий мулозимлар Фарғонадаги раҳбарлар вазиятига тушмаслик мақсадида “қолоқ маҳалла”ларни зудлик билан обод қилишга киришилгани, йўлларга зудликда асфальт ётқизиш бошлангани ҳақда Озодлик хабар қилди.

“Ҳокимият нимага йўлларни фақат президент учун қилади, халқ учун эмас?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00

XS
SM
MD
LG