Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:05

Манбалар: Аварияга учраган Отабек Умаров чет элда даволанмоқда


Отабек Умаров
Отабек Умаров

Бир-биридан мустақил манбаларнинг иддао қилишича, Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раҳбари ўринбосари, 36 яшар Отабек Умаров даволаш учун махсус тиббиëт учоғида чет элга олиб кетилган.

Отабек Умаровнинг оиласига яқин манбалардан бирининг айтишича¸ 13 февраль оқшомида Тошкентда йўл-транспорт ҳодисасига учраган Отабек Умаров 15 февраль куни махсус учоқда олдин Москвага¸ ундан кейин эса Жанубий Кореяга олиб келинган.

Ҳукуматга яқин бошқа бир манба эса “бемор истагига кўра, у Жанубий Кореядаги хусусий клиникага олиб кетилган” деган иддаони билдирди.

Ҳафта бошида Ўзбекистон ҳукумати ва президент оиласига яқин манбалар президентнинг кенжа куёви ҳамда унинг хавфсизлик хизмати мулозими Отабек Умаровнинг 13 февраль оқшомида Тошкентда йўл-транспорт ҳодисасига учраганини Озодликка айтган эди.

Отабек Умаров эгаллаб турган лавозимига кўра, Президентнинг сафарларида унга ҳамроҳлик қилар эди. Ўзбекистон президентининг 18 февраль кунги Наманган вилоятига қилган сафари давомида Отабек Умаров кўринмади.

Отабек Умаровнинг ижтимоий тармоқларда миллиондан зиëд фолловерлари бор. Уларнинг кўпчлиги ҳафта давомида“дуодамиз¸ тузалиб кетсин" деган ëзувларни тўнғич куëвнинг Телеграммдаги саҳифасида қолдирди.

Мирзиëев оиласи мухлисларининг телеграм гурухида қолдирилган тилак
Мирзиëев оиласи мухлисларининг телеграм гурухида қолдирилган тилак

Аммо Ўзбекистондаги расмий ва норасмий матбуот Отабек Умаровнинг йўл-транспорт ҳодисасига учрагани тўғрисида ҳеч нарса ёзмади.

Ўзбекистон президенти маъмурияти¸ Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) ва йўл -транпорт ходисалари тўғрисида ахборот бериб келадиган Ички ишлар вазирлиги Отабек Умаров билан боғлиқ ҳодиса ҳақида сукут сақлади.

Отабек Умаров қаерда?

Озодлик манбалари ҳодиса ортидан Германиядан Тошкентга учиб келганини айтган Гамбургдаги хусусий ширкатга тегишли учоқнинг Тошкент халқаро аэропортида 14 февралдан 15 февралгача тургани парвозларни кузатувчи flightaware.com сайтида қайд этилган. Шундан сўнг учоқ Москвага парвоз қилган.

Тиббиëт учоғига элтувчи автомобил кўриниши. Иллюстратив сурат
Тиббиëт учоғига элтувчи автомобил кўриниши. Иллюстратив сурат

Отабек Умаровнинг оиласига яқинлигини айтган манбага кўра, у Жанубий Кореядаги хусусий клиникада муолажа олмоқда.

Суҳбатдош иддаосига кўра¸ “Отабек Мухаммадалиевичнинг ўзи Жанубий Кореяда даволаниш истагини билдирган". Манба Отабек Умаровнинг 2012 йилдан 2016 йилгача Сэулда ишлагани ва корейс тилида равон гапиришини айтиб , “Жанубий Корея тиббиëти Европаникидан қолишмайди” деди.

Умаровнинг Тошкентдан олиб кетилгани ва чет элда даволанаëтганини Озодлик суҳбатлашган бошқа икки манба ҳам билдирди.

Парвозлар жадвали
Парвозлар жадвали

Тиббиëт учоғидаги эскорт

Озодлик суҳбатлашган манбаларнинг барчаси Умаров, Тошкентдаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий марказида бир неча соат мобайнида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, махсус тиббиёт учоғида хорижга олиб кетилганини ҳам иддао қилди.

Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида кенжа куëвнинг “тиббий учоқда чет элдаги клиникага олиб кетилиши “ қанчага тушди, деган савол муҳокама қилинди.

Отабек Умаровнинг инстаграмдаги саҳифаси ҳануз янгиланмаган
Отабек Умаровнинг инстаграмдаги саҳифаси ҳануз янгиланмаган

Озодлик МДҲ ва Яқин Шарқ мамлакатлардаги VIP беморларга эскорт хизмати ( Air Ambulance) кўрсатадиган ширкат вакили билан гаплашди. Ширкат номи айтилмасигини сўраган вакилга кўра¸ “нархлар ўртача тадбиркор тўлайдиган даражада”.

"Беморларни махсус жиҳозланган медицина учоғида эвакуация қилиш ëки беморни клиника палатасидаги ëтоғидан олиб бошқа олис жойда клиникага ëтоғига самолетда элтиб қўйиш (кроватдан кроватга) нархлари кўп параметрлар ҳосиласидир. Қандай типдаги учоқ зарур? Пациентга неча одам ҳамроҳлик қилади? Бемор эскорти чоғида қандай ускуналар ва айнан қайси соҳага ихтисослашган врачлар лозим? Энг муҳими - қаердан қаерга олиб борилади? Шулардан келиб чиқиб, нарх белгиланади. Битта терапевт ва битта ҳамширадан иборат оддий тиббиëт учоғи парвози 30 минг доллардан 90 минг долларгача. Бу нарх Яқин Шарқдан Европага учиш учун. Ўабекистон учун ҳам шу нарх белгиланган. Европа ичидаги шаҳарлар орасида эса, 25 минг евродан 45 минг еврогача нарх белгиланган. Учоқ ичида интенсив терапия учун зарур ускуна бўлади. Лайнер ичидаги ҳаво босимини бир маромда ушлайдиган тизим мавжуд Бундан ташқари дефибриллятор¸қонни анализ қиладиган портатив ускуна ва алоқа тизими бор", деди VIP беморларга аэроэскорт хизмати кўрсатадиган ширкат вакили.

Суҳбатдош ўз ширкати орқали тиббиëт учоғида эскорт қилинган VIP беморлар ҳақидаги маълумот сир тутилишини айтди.

Отабек Умаров доимо матбуот нигоҳида бўлган
Отабек Умаров доимо матбуот нигоҳида бўлган

Кенжа куëвга нима бўлган эди?

Озодликнинг бир-биридан мустақил манбаларига кўра, президентнинг кенжа куёви ҳамда унинг хавфсизлик хизмати мулозими, 36 яшар Отабек Умаров иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси 13 февраль куни соат 18 ларда содир бўлган. Тошкентнинг халқ орасида “Президент трассаси” деб аталадиган йўлида, Мустақиллик кўчаси, Пушкин метро станцияси яқинида юз берган ҳодисада катта тезликда кетаëтган мотоцикл ҳайдовчиси йўл четидаги бетон бордюрга урилгани айтилмоқда. Ҳайдовчи енгил автомобилга чап бериш учун рулни бургани айтилган ҳодисада қурбон бўлмаган. Озодлик суҳбатлашган ҳукумат мулозимига кўра¸ мотоциклни Ўзбекистон президентининг кенжа куëви Отабек Умаров бошқарган. Ҳодисада мотоцикл ҳайдовчисининг "иккала оëғи лат еган". Умаров "жиддий жароҳатлангани" ҳақида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарлар ортидан 14 февраль куни Озодлик боғланган Отабек Умаровга яқин манба президент куëви билан “кичик кўнгилсизлик” юз берганини айтди.

Тошкентдаги касалхона. Иллюстрация
Тошкентдаги касалхона. Иллюстрация

Озодлик манбаларига кўра, Умаров халқ орасида "16-горбольница" деб аталадиган Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказига 13 февраль куни соат 19 лар атрофида олиб келинган. Касалхонага яқин тиббиëт ходимининг Озодликка билдиришича, “оëғидан лат еган пациент 6 соат мобайнида операция қилинган”. Биринчи оилага яқин манбанинг сўзларига кўра, Умаровнинг “ўнг оëғи 3 жойидан синган¸ чап оëқ суяклари қаттиқ зарб оқибатида майдаланиб кетган”. У Умаровнинг оëқларига Илизаров аппарати ўрнатилганини айтмоқда. Совет жарроҳи Гавриил Илизаров ихтиро қилган бу мослама асосан, оëқлардаги суяклар авария оқибатида синиб, парчаланиб кетган пайтда қўлланилади.

XS
SM
MD
LG