Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:24

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар қолмаганини иддао қилди


“Дунёнинг исталган нуқтасидан шу касалликни (коронавирусни) даволаш учун керак бўлган дорилар етказиб келинди. Хориждан мутахассислар олиб келинди. Натижада, бугун Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар деярли қолмади”. Бу баёнотни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев “Тошкент ёшлар форуми –2020” тадбирининг очилиш маросими иштирокчиларини табриклаётиб қилгани тўғрисида kun.uz хабар қилди.

“Пандемия даврида соғлиқни сақлаш тизимига шунчалик кўп пул берилдики, қиёсий маънода буни 30 йил давомида тизимга ажратилган маблағдан ҳам кўпроқ бўлди, деб айтиш мумкин”, деган Беҳзод Мусаев.

17 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони 75 675тани ташкил қилмоқда. Шундан 72 961 киши соғайган, 600дан ортиқ киши вафот этган. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2102 нафар бемор даволанмоқда, шундан 169 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўзбекистонда COVID-19 га чалинган деб, ўтказилган таҳлилларда шу касалликни қўзғатувчи коронавирус топилсагина тан олинади. Коронавирус топилмаган, бироқ COVID-19нинг бошқа аломатлари билан зотилжамга чалинганлар умумий статистикага қўшилмайди. Дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан Ўзбекистоннинг қўшниларида ҳам зотилжам COVID-19 статистикасига қўшилмоқда.

XS
SM
MD
LG