Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:34

OzodSuhbat: “Президент ҳадя қилган уйни сиёсий пора деб ҳисобламайман”


Бобомурод Абдуллаев
Бобомурод Абдуллаев

Журналист Бобомурод Абдуллаев 18 октябрда ўзига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Green Park турар-жой мажмуасидан янги уч хонали квартира совға қилгани ҳақида билдирган ва у бунинг учун президентга ўз миннатдорчилигини изҳор қилган эди.

Бу билдирув жамоатчиликда бир қатор саволларни пайдо қилди. Чунки Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси Бобомурод Абдуллаевни шу йилнинг 8 августида Ўзбекистон томонининг расмий сўровига биноан Бишкекда ушлаган ва 22 августда Ўзбекистонга топширганди. Ўша куниёқ Тошкентда ДХХ ходимлари тарафидан саккиз соат сўроқ қилиниши ортидан қўйиб юборилган, аммо унга қарши иш ҳали ёпилмаган эди.

Абдуллаев 18 октябрда квартира учун Президентга миннатдорчилик билдирдию эртасигаёқ Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевга видеомурожаат эълон қилди. Ўз мурожаатида Абдуллаев ДХХ терговчисининг ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилишни сўраганки, натижада бир кун олдин пайдо бўлган саволлар ёнида яна бир қатор саволлар пайдо бўлди ва уларнинг барчасини OzodSuhbat эшиттириши журналистнинг ўзига берди.

OzodSuhbat: “Президент ҳадя қилган уйни сиёсий пора деб ҳисобламайман”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:36 0:00
Бевосита линк
  • Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган. Шундан сўнг у 2011 йилдан бошлаб "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумон қилиниб, судланган.
  • Маҳкама давомида Бобомурод Абдуллаев ўзининг Усмон Ҳақназаров тахаллуси остидаги мақолаларнинг аксарияти муаллифи эканини тан олган, бироқ ўзи ёзган мақолаларда давлат тўнтаришига чақириқ бўлганини рад этган.
  • Шу билан бирга, судда журналистга нисбатан тергов давомида қийноқ қўлланилгани қайд этилган.
  • Прокурор Б.Абдуллаевга 5 йиллик қамоқ жазоси сўраган. Бироқ 2018 йил 7 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган маҳкамада журналист Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159- моддаси, 1- қисми, “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлатга ўтказиш ва 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш жазоси тайинланган ҳамда суд залидан озод қилинган.
  • Бобомурод Абдуллаевнинг суд залидан озод қилинишини қатор нуфузли халқаро ташкилотлар, жумладан, ЕХҲТнинг Матбуот эркинлиги бўйича вакили, Amnesty International , CPJ ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан олқишлаган.
XS
SM
MD
LG