Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:52

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди


Сўўрўнбай Жээнбеков.
Сўўрўнбай Жээнбеков.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни истеъфога чиққанини эълон қилди. Унинг бу борадаги мурожаати матнини президент матбуот хизмати ёйинлади.

Мурожаатномада Жээнбеков пойтахт Бишкекда ижтимоий-сиёсий вазият таранглигича қолаётгани, ўз истеъфоси ҳақидаги талаблар тинмаётгани, жорий вазият икки томонлама тўқнашувга яқин эканини билдирган.

Ўзи учун Қирғизистондаги тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқ бирлиги ва жамият осойишталиги ҳамма нарсадан муҳимлигини урғулаган Жээнбеков тарихда қон тўккан президент сифатида қолишни истамагани учун истеъфога чиқиш ҳақида қарор қабул қилганини қайд этган.

У бош вазир С. Жапаров ва бошқа сиёсатчиларни ўз тарафдорларини пойтахтдан олиб кетиб, бишкекликларга осойишта ҳаётни қайтаришга чақирган.

Бишкекда 5 октябрдан бери норозилик чиқишлари тингани йўқ. Намойишчилар томонидан “Оқ уй” эгаллаб олингани ва Садир Жапаров қамоқдан озод этилгани ортидан тарафдорлари унинг бош вазир этиб тайинланишини талаб қила бошлаганлар.

14 октябрь куни парламент Садир Жапаров бошчилигидаги ҳукумат тузилиши, дастури ва таркибини маъқуллаган, президент эса тасдиқлаган.

Шундан сўнг Сооронбай Жээнбеков парламент сайлови ўтганидан кейин истеъфога кетишга тайёр эканини билдирган. Бироқ Жапаровнинг тарафдорлари ундан зудлик билан истеъфога кетишни талаб қила бошлаганлар.

Пайшанба куни Бишкекнинг икки жойида бир вақтнинг ўзида Жээнбеков истеъфоси талаби билан икки митинг ўтмоқда. Президент қўним топган “Ала-Арча” давлат қароргоҳи эса айни пайтда куч ишлатар идоралар ходимлари томонидан ўраб олинган.

XS
SM
MD
LG