Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:30

"Profelite IMP фирмасига ишониб, алданиб қолган 300 киши пулини ололмаяпти"


Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи 43 яшар Бахтиёр Аҳмедов Кореяга ишга кетиш мақсадида Profelite IMP хусусий бандлик агентлигига пул бериб, алданиб қолган 300 кишидан бири.

Бахтиёр Аҳмедов OzodMikrofon дастурига боғланиб, алданганларга пул ундирилиши суд ҳукмида кўрсатилган бўлишига қарамай, уларга пуллари қайтарилмаётганидан шикоят қилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:59 0:00
Бевосита линк

“2019 йил 13 март куни ушбу фирмага 39 миллион сўм пул берганман. Телевизор орқали реклама қилганига ишониб, алдандик. Ўзим компьютерхона очиб, тадбиркорлик қилаётгандим. Playstation ни сотиб, пулини шу фирмага бердим. Қўшним Шаҳобиддин ака уйини гаровга қўйиб, қарз олган. Яна бир қўшним ер участкасини сотган. Маҳалламиздан 5 киши шу фирмага алданган. Суд ҳукмида “жабрланганларга пул ундириб берилсин”, дейилган. Лекин кимдан ундиради? Profelite IMP раҳбари ва унинг қариндошлари чет элда қочиб юрибди. Шу фирмадан алданган 300 киши 20 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасига олдига бордик. Мутасаддилар чиқиб, “суд ҳукми кучга киргач, пулларингизни оласизлар”, деди. Суд ҳукми 24 сентябрь куни кучга кирди. Мана икки ҳафта бўляптики, битта ҳам одам пулини олмади. Бизнинг пулимизни тезроқ беришларини талаб қиламиз”.

Суд ҳукмига кўра, хорижга қочиб кетгани айтилган Profelite IMP агентлиги раҳбари Иброҳим Жонузоқов фирибгарликда айбланиб, қидирувга берилган.

Ушбу агентликка 300дан зиёд киши жами 9 миллиард сўм бериб, алданиб қолгани аниқланган.

-------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG