Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:43

Тошкентдаги Онкология марказида радиотерапия ускунаси бир ойдан бери бузуқ. Беморлар уйларига жўнатиляпти


Тошкентдаги Онкология марказига Elekta Infinity ширкати ишлаб чиқарган замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунаси 2018 йилда қарийб 2 миллион доллар эвазига ўрнатилганди.
Тошкентдаги Онкология марказига Elekta Infinity ширкати ишлаб чиқарган замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунаси 2018 йилда қарийб 2 миллион доллар эвазига ўрнатилганди.

Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида саратонга қарши ягона радиотерапия ускунаси бузилганидан бир ойдан ошиқроқ вақт ўтиб ҳам тузатилмаган.

Бу ҳақда 19 сентябр куни Озодликка хабар юборган беморларга кўра¸ оқибатда улар вақтида муолажа олишолмаяпти. Айримлари аҳволи оғирлашганини айтишди.

Озодлик марказдаги саратонга қарши радиотерапия ускунаси август ойи ўрталарида ишдан чиққани ҳақда 3 сентябр куни хабар берганди.

Ўшанда марказ бош врачи муовини Дилноза Анвархўжаева Elekta Infinity нур бериш ускунаси Британиядан сотиб олиб келинганидан икки йил ўтиб унинг муҳим детали ишдан чиққани, уни четдан олдириш коронавирус пандемияси шароитида кечикаётганини айтганди.

Солиқ тўловчи пулига олинган 2 миллион долларлик ускунанинг икки йил ичида ишдан чиқарилишига¸ мутахассисларга кўра¸ ундан меъëридан ортиқ фойдаланиш сабаб бўлган.

Кўкрак бези саратонига чалиниб, Тошкентдаги Республика Онкология марказида стационар шароитда даволанаётган беморлардан бири Озодлик билан суҳбатда нур бериш ускунаси бузилиб қолгани сабаб қирқ кундан бери лозим муолажани ололмаётганини айтар экан бундай деди:

- Бир ойдан бери бузилган, ҳали ҳам тузатишгани йўқ. Бу ерда ётган беморлардан икки нафарини аҳволи оғирлашди. Мен ҳам ўзимдан жуда ҳавотирдаман. Шу ой бошида Озодлик хабар берганидан кейин запчастини олиб келишган, энди уни ўрната олишолмаяпти. Бизга шундай дейишди. Озодликка айтибсизлар, бизни ўзимизга айтсаларинг бўлардику, деб койиб беришди. Тузатишмаса президент порталига ҳам ёзамиз, деб турибмиз, - дейди исми очиқланмаслигини сўраган бемор.

Онкология марказига радиотерапия учун келган айрим беморларга нур бериш ускунаси бузилгани учун уйларига жавоб берилган.

Айни вақтда марказда қирққа яқин бемор стационар шароитда даволанмоқда.

Тошкентдаги Онкология марказига Британиядан Elekta Infinity ширкати ишлаб чиқарган замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунаси 2018 йилда қарийб 2 миллион доллар эвазига ўрнатилган.

Марказда даволанаётган беморлардан бири Озодликка радиотерапия ускунасининг ҳар кун тунги соат 1 гача ишлатилганига гувоҳ бўлганини билдирганди.

Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Радиотерапия бўлими бошлиғи Шавкат Назарқулов ускуна тузатилиши кечикадиган бўлса¸ нур муолажаси жуда зарур бўлган беморларни марказнинг бошқа бўлимларига юбориш мумкинлигини айтганди.

Аммо, беморлар Озодлик билан суҳбатда бошқа бўлимларда навбат кўплигини айтишади.

- Бошқа бўлимларда шу аппарат бор дейишяпти, лекин навбат бизга етмаяпти, бемор жуда кўп. Аппарат тинимсиз ишлаяпти, - дейди бемор.

Онкология марказидаги ягона радиотерапия ускунаси бузилди, Бўстонда 14 ўқитувчидан ковид чиқди, косонча шоу
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:59 0:00
Бевосита линк

Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Марказий Осиёдаги саратонга қарши етакчи марказлардан саналади.

Ўзбекистоннинг чекка вилоятлари ва қўшни давлатлардан беморлар радиотерапия билан даволаниш илинжида шу ерга келишади.

Радиотерапия муолажаси давомида тананинг маълум бир қисмидаги саратон ҳужайраларига махсус нур юборилади.

У саратоннинг кўплаб турларида қўлланилади. Соғлом ҳужайралар зарардан сўнг тикланиши мумкин, аммо саратон ҳужайраси ўлади.

Ўзбекистоннинг айрим шифохоналарида тиббий ускуналарнинг ишдан чиқиши фожиали якун топган.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги COVID клиникасида бир кунда сунъий нафас олиш қурилмасига уланган тўрт бемор ўлгани ҳақда Озодлик 2 сентябрь куни хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG