Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:45

Бош прокуратура: блогер Сўх воқеалари доирасида гумон қилинувчи тариқасида ушланган


Сўхлик видеоблогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (тахаллуси Дадахон Ҳайдаров)(сурат блогернинг YouTube тармоғидаги каналига жойланган видеодан олинди)
Сўхлик видеоблогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (тахаллуси Дадахон Ҳайдаров)(сурат блогернинг YouTube тармоғидаги каналига жойланган видеодан олинди)

Бош прокуратура ҳибсда қолаётган 22 яшар сўхлик блогер, шу йилнинг 31 майида Сўхда бўлган воқеалар ортидан, гумон қилинувчи тариқасида қўлга олинганини билдирди.

Youtube тармоғида 800 мингдан ортиқ обуначиси бўлган видеоблогер - Дадахон Ҳайдаров тахаллуси билан танилган - Ҳайдаржон Бобоҳайдаров 10 кунга ҳибс қилингани ҳақида Озодлик хабар қилганди.

Расмий баёнотда тасдиқланишича, блогер Сўхдаги воқеалар бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида гумон қилинувчи сифатида, ЖПКнинг 226-моддасига биноан қўлга олинган. Бу моддада 10 кунлик ҳибс назарда тутилган.

"Шу билан бирга, фуқаро Хайдаржон Бобохайдаров (блогер) жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 226-моддаси тартибида ушланган. Тергов давомида Х.Бобохайдаровга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва ҳимоя ҳуқуқи (адвокат) таъминланган", дейилади баёнотда.​

Унда терговга тўсқинлик қилмаслиги учун, бошқа тафсилотлар очиқланмаслиги айтилган.

Шу йилнинг 31 май куни Фарғона вилоят, Сўх туман, Чашма қишлоғининг Қирғизистоннинг Боткен вилоят, Кадамжай туман, Чечме айили билан чегарадош ҳудудида жойлашган Чашма булоғи бўйида икки давлат фуқаролари ўртасида оммавий жанжал содир бўлган.

Бош прокуратура 25 август куни, тўқнашувга алоқадорликда айбланган 6 сўхликка нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

Бу шахсларга нисбатан, ЖКнинг 219 (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 244-моддалари (оммавий тартибсизликлар) билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Дадахон Ҳайдаров-Ҳайдаржон Бобоҳайдаров, чегарада содир бўлган низодан сўнг туманга борган Бош вазир А. Арипов билан учрашувда, Фарғона ҳокимини алмаштиришни сўраган эди.

XS
SM
MD
LG