Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:56

OzodSuhbat: Сурункали касаллиги борлар Covid аломатларини сезиши биланоқ врачга мурожаат қилсин!


Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 июль, соат 23:30 гача 15066 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Пайшанба куни мамлакат бўйлаб касалга чалинган 485 кишидан 97 нафари карантин муассасаларидагилар, 349 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлар, 39 нафари вирусни қаердан юқтириб олгани номаълумлардир.

Хасталикка чалинган жами 15066 бемордан 8783 нафари соғайган. Қолган 6208 нафар бемордан 58 нафарининг аҳволи оғир, 7 нафарининг аҳволи эса ўта оғир экани айтилмоқда.

Бу бутун мамлакат бўйича умумий маълумотлардир. Хўш, жойлардаги аҳвол қандай?

OzodSuhbat эшиттириши жойлардаги вазият қандайлигига қизиқиб, Наманган вилоят, Поп туманилик врач Баҳодир Салимовни (тахаллус) суҳбатга тортди.

Сурункали касаллиги борлар Covid аломатларини сезиши биланоқ врачга мурожаат қилсин!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:49 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG