Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:32

Карантиннинг 41- кунида "Адабиёт" газетаси бош муҳаррири очлик эълон қилди


Адабиёт" газетасининг Бош муҳаррири Бахтиёр Карим сувли очлик эълон қилди. Тошкент, 2-Тиббиёт академияси, 2020, 16 июль.
Адабиёт" газетасининг Бош муҳаррири Бахтиёр Карим сувли очлик эълон қилди. Тошкент, 2-Тиббиёт академияси, 2020, 16 июль.

41 кундан буён карантин ҳудудида ушлаб турилган "Адабиёт" газетасининг Бош муҳаррири, янги тузилаётган "Ҳақиқат ва Тараққиёт" социал демократик партиясининг ташаббускорларидан бири Бахтиёр Карим очлик эълон қилди.

16 июль, эрталаб ижтимоий тармоқларда тарқалган бу хабарни Озодликка Бахтиёр Каримнинг ўзи тасдиқлади. Сўнгги тестдан кейин коронавирусга чалингани айтилганига қарамай, соппа-соғлигини айтган Бош муҳаррир зудлик билан карантин ҳудудидан озод қилинишини талаб қилмоқда.

Бахтиёр Каримнинг иддао қилишича, унинг "ҳануз тиббиёт муассасасида ушлаб турилиши ортида сиёсий мотивлар борлиги аниқ бўлиб қолди".

Янги тузилаётган "Ҳақиқат ва Тараққиёт" социал демократик партиясига хайрихоҳлардан бири, жиззахлик Исмоил Маматиминовнинг Озодликка айтишича, 15 июль куни у ички ишлар бўлимига чақиртирилиб, ҳали давлат рўйхатидан ўтмаган партияни тарғиб қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилган.

Чидам тугаган 41- кун

41 кундан бери мажбуран ушлаб туришганига ҳукумат эътиборини қаратишнинг бошқа йўлини тополмадим

- Кун иссиқ бўлгани учун сувли очлик эълон қилдим. Нафақа ёшидаги соппа-соғ одамни 41 кундан бери мажбуран ушлаб туришганига ҳукумат эътиборини қаратишнинг бошқа йўлини тополмадим, - деди Озодликка Бахтиёр Карим.

Унинг айтишича, очлик эълон қилиш тўғрисидаги қарорга 16 июль куни тонгда келган ва бу ҳақда ўзи ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилган.

Чидалган 40 кун

61 яшар Бахтиёр Карим Ўртасаройдаги карантин лагерига турмуш ўртоғи, келини ва 5 ойлик набираси билан 6 июнда жойлаштирилган эди.

Орадан 11 кун ўтгач, 17 июнда Бахтиёр Каримни оиласидан ажратиб, Тошкентнинг Нукус кўчасидаги вақтинча Covid-карантин лагерига айлантирилган Тери, таносил касалликлари клиникасига жойлаштиришган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Б.Юсупалиев имзолаган хатга биноан Бахтиёр Карим 23 июнда карантин лагеридан чиқарилиши керак эди.

Бироқ бу хат ёзилган куннинг эртасига – 24 июнда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Султонов 23 июнь кунги хатни имзолаган Б.Юсупалиевга хат ёзиб, ковид-тести мусбат чиққанлар билан мулоқот қилгани сабабли Бахтиёр Каримовнинг карантин муддатини яна 14 кунга узайтиришни тавсия қилган ва у карантин ҳудудида қолдирилган.

Июлнинг бошида Бахтиёр Каримга унинг навбатдаги коронатести мусбат чиққанини билдиришган.

"Адабиёт" муҳарририда коронавирус аниқланди, 9 яшар қизни пичоқлаган гумондор ҳибсда, 1007 нега ишламай қолди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:55 0:00
Бевосита линк

Бу ҳақда журналистнинг ўзи 4 июль куни Озодликка бундай деган эди: Кеча айтишди коронавирус аниқланди деб. Бир кун аввал анализ олиб кетишганди. Ҳозир мени карантин зонасидан ТошМИга ўтказишди. Аҳволим қониқарли, нафас бўғилиши йўқ, ҳозирча, - дейди Бахтиёр Карим.

Шу кунда Бахтиёр Карим 2-Тошкент табобат академиясида “коронавирусдан даволанмоқда”. Бироқ журналистнинг ўзи соппа-соғлигини айтди. 16 июлда тушган ва Озодликка юборган суратида акс этган палата касалхонадан кўра, оддий ётоқхонадай кўринади.

- Коронавирусга сўнгги тест олишганига уч кун бўлди. Лекин натижаси ҳануз чиққани йўқ, - деди Бахтиёр Карим.

Журналист сақланаётган муассаса Бош врачи телефонини кун давомида ҳеч ким кўтармади. Бахтиёр Карим 2-Тошкент табобат академиясига келтирилгунича сақланган Тери, таносил касалликлари клиникаси бош врачи Ойбек Муҳиддинов Озодликнинг журналистга жавоб берилмаётгани сабаби тўғрисидаги саволига “буни вазирлик билади, вазирликдан сўранг, мен буйруқ бажаряпман¸ холос” деган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати телефонларини бугун ҳам ҳеч ким кўтармади.

"Очликни иродам етгунича давом эттираман"

Бахтиёр Каримнинг 16 июлда Озодликка айтишича, очлик акциясини бошлагани тўғрисида у ётган палатадаги беморлардан хабар олиб турган врачни (Беҳзод) хабардор қилган, бу ҳақда раҳбариятга маълумот етказишни сўраган.

Очликни қачонгача давом эттирмоқчисиз, деган саволга Бахтиёр Карим бундай жавоб берди:

Ташқарида қанча бемор касалхонага ёта олмаяпти, мен эса, соппа-соғ ётибман.

- Иродам етгунича. Мени касал дейишаяпти. Лекин 41 кундан бери иситмам 37 га ҳам кўтарилмади. Ташқарида қанча бемор касалхонага ёта олмаяпти, мен эса, соппа-соғ ётибман.

Янги “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал-демократик партияси тузиш ташаббусчиларидан бири, иқтисодчи олим Хидирназар Аллақулов Озодлик билан суҳбатда Бахтиёр Каримнинг карантинда муддатидан ортиқ ушлаб турилиши унинг сиёсий фаолияти билан боғлиқ, деган фикрни билдираркан, бундан деган эди:

Янги партиянинг ташаббусчилар гуруҳи аъзоси Бахтиёр Карим бизнинг мувофиқлаштирувчимиз, телефон марказимиз эди.

“Албатта сиёсий сабаб бор. Чунки биз шу кунда вилоятларда, туманларда партиянинг ташкилий гуруҳларини шакллантириш устида иш олиб боряпмиз. Янги партиянинг ташаббусчилар гуруҳи аъзоси Бахтиёр Карим бизнинг мувофиқлаштирувчимиз, телефон марказимиз эди. Шундай деб эълон қилганмиз ва партияга қизиққанлар ҳаммаси билан алоқани у қилиши керак эди”.

Очлик акцияси триггери

40 ига чидаб, 41- куни очлик эълон қилишини Бахтиёр Карим карантин ҳудудларида (Ўртасарой, Тери-таносил касалликлари клиникаси, 2-Тиббиёт академияси) сақланаётгани ортида сиёсий мотивлар борлигига ишончи комил бўлгани билан изоҳлади.

Унинг айтишича, янги тузилаётган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партиясига хайрихоҳлик билдираётганларга босимлар бошланган.

Фикрига далил сифатида у Жиззахдан 15 июлда олгани хатни келтирди. Телеграм орқали келган хатда бундай дейилган (хат таҳрирсиз берилмоқда):

Бугун, чамаси соат 16, 00 - 17,00 ларда бир одам телефон қилиб, "Ҳайрабод ГОМга кела оласизми, бир масалада аниқлик киритиб олишимиз керак" деб қолди. Бордим, вилоятдан келган терговчи экан. Салом-аликликлан сўнг, "янги тузилаётган партияни - қўллаб қувватловчи гурух очибсиз, ҳали давлат рўйҳатидан ўтмаган партияни ташвиқот ишларини олиб бораябсиз экан, хуқуқий оқибатлари тўғрисида сизни огоҳлантириб қўймоқчимиз! " деди.
"Телеграм каналда гурух очган бўлсам, буни нимаси ноқонуний, ёки Ўзбекистонда телеграм гурух очилиши тақиқланади, деган қонун борми? " десам. "Ундай эмас-ки, сиз ҳали расман давлат рўйҳатидан ўтган партияни ташвиқот ишлари билан шуғулланябсиз" деди. "Ташвиқот қилиб нима иш қилибман" десам. Сиз, партияга таълуқли хабарлар сслкасини гурухингизда жойлаштирябсиз" деди. "Сухбат" қизимади. Мен уларга: "Ўзбекистоннинг интернет каналларида гурухлар очиш ва унда, бошқа гурухларда эълон қилинган хабарлар сслкасини жойлаштириш тақиқланади" деган қонунни кўрсатинглар, шундан сўнг гурухни ёпиб юбораман дея ҳайрлашдим.

Озодлик бу хат муаллифи, Жиззах шаҳрида яшайдиган 63 яшар Исмоил Маматиминов билан гаплашди. У Бахтиёр Каримга ёзган хати замиридаги воқеани Озодликка ҳам айтиб берди. Озодлик Исмоил Маматиминов билан суҳбатдан кейин у билан гаплашган “вилоятдан келган терговчи”ни излаб топишга уринди, бироқ уни топишнинг иложи бўлмади.

Профессор Хидирназар Аллақулов ўтган ойда Ўзбекистонда янги партияга зарурат борлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда қилган чиқишларида гапирган ва шундан сўнг Озодлик уни суҳбатга тортган эди.

XS
SM
MD
LG