Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:42

Ҳужжатлар: Навоий вилоятида коронавирусга чалинган ва ўлганлар сони расмий статистикада акс этмаяпти


Озодлик кўрган ҳужжатларда¸ Навоий вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги лабораториясида кунига ўнлаб одамнинг коронавирусга чалингани тасдиқлангани қайд этилган.
Озодлик кўрган ҳужжатларда¸ Навоий вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги лабораториясида кунига ўнлаб одамнинг коронавирусга чалингани тасдиқлангани қайд этилган.

Озодликка Навоий вилоят соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи мулозим томонидан тақдим этилган ҳужжатлар бу ҳудудда COVID-19 вирусга чалинганлар сони расмий статистикадан бир неча баравар кўплигини кўрсатади.

Хавфсизлик хавотирлари боис шахси сир тутилишини сўраган мулозим Озодликка юборган ҳужжатлар орасида 22 июндан 29 июнгача олинган тест натижалари ва улар ҳақдаги протоколлар нусхаси ҳам бор.

Озодлик кўрган лаборатория ҳужжатларида¸ 22 ва 29 июнь оралиғида ўтказилган иккиламчи тест натижалари 60 дан ошиқ одамда COVID-19 вируси аниқланганини кўрсатади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган расмий статистикада эса¸ 22 ва 29 июнь оралиғида Навоий вилоятида бор-йўқ учта ҳолат қайд этилган ва вирусга чалинганлар жами сони 280 дан 283 тага чиққан.

Озодлик ўз суриштируви давомида Навоий вилоятида нафақат вирусга чалинганлар¸балки ундан ўлганларга оид маълумот ҳам очиқланмаëтир, деган хулосага келди.

Хусусан¸ 22 июнь кунги COVID-19 тести мусбат чиққани ортидан Навоий вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ëтқизилган 49 яшар аëл¸Озодлик ўтказган суҳбатлардан маълум бўлишича¸ 29 июнь куни айни касалхонада вафот этган. Аммо бу ўлим республика бўйича бериб борилаëтган статистикага киритилмаган.

Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмийлари COVID-19 ҳолатлари бўйича статистикани Тошкентга вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази юборишини айтиб¸ ҳақиқий рақамлар бекитилишига алоқаси йўқлигини билдирди.

Бу марказ раҳбарлари эса 30 июнь куни на мобил, на иш телефонларига қилинган қўнғироқларга жавоб берди.

Ҳужжатлар нима ҳақда?

Озодликка юборилган 16 саҳифалик ҳужжатларнинг асосий қисми Навоий вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази лабороториясида COVID-19 вируси бўйича ўтказилган тестларга оид. Расмий қайд дафтарига тест ўтказилганларнинг қўлда ёзилган рўйхатига уларнинг исми-шарифи¸ туғилган куни ва йили¸ яшаш ва ишлаш жойи¸ телефон рақами ëзилган.

Шахсий маълумотларга оид қисми чоп этилмаëтган бу рўйхатларнинг сўнгги қаторига тест натижалари ëзилган – COVID-19 вируси аниқланмаган бўлса¸ кўк сиëҳда манфий¸ ëки аниқланмади деб¸ вирус чиққан бўлса¸ қизил сиëҳда мусбат¸ “COVID-19 аниқланди” деб ëзилган.

Бу ҳужжатларни шахси сир қолиш шарти билан Озодликка юборган маҳаллий мулозим¸ уларни Навоий вилояти мисолида Ўзбекистонда коронавирус бўйича жамоатчиликка бериб борилаëтган расмий рақамларнинг асл вазиятга мос эмаслигини кўрсатувчи далил сифатида тақдим қилди.

Навоий вилоятида аҳвол жуда ëмон. Ҳар куни 50-60 ва ундан ҳам зиëд касаллик чиқяпти¸ аммо буни яширишмоқда. Вилоятимиз сиëсати¸ дейишяпти бизга”¸дейилади ҳужжатларга илова қилинган қисқа матнда.

Ҳужжатлар нимани кўрсатади?

Озодликка тақдим этилган ҳужжатларда 22 июндан 29 июнгача бўлган оралиқда Навоий вилоятида COVID-19 вируси аниқланганларнинг рўйхати акс этган.

22 июнь куни хонадонлардан олинган тест натижалари икки кундан кейин чиққан ва расмийлаштирилган.
22 июнь куни хонадонлардан олинган тест натижалари икки кундан кейин чиққан ва расмийлаштирилган.

Озодлик бу рўйхатнинг ҳақиқийлигини ўрганиш мақсадида унда келтирилган ўнлаб рақамга телефон қилди.

Мобил телефонларига жавоб берганларнинг барчаси COVID-19 вируси аниқлангани ортидан ҳозирда ўзларининг Навоий вилоят юқумли касалликлар шифохонаси¸ Зарафшон касалхонаси¸ вилоят онкологик диспансери ва болалар касалхонасида даволанаëтганини билдирди.

Бу суҳбатлардан уларнинг вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида коронавирусга тест топширган ва тест натижаси чиққан кунларининг Озодликка юборилган рўйхатдаги билан бир хил экани ҳам тасдиқланди.

Озодликка юборилган ҳужжатлар орасида COVID-19 вируси бўйича ўтказилган тест натижалари ëзилган рақамли протоколлар нусхаси ҳам бор.

Хусусан¸ 29 июнь кунги 239-сонли протоколга кўра¸ ўша куни Навоий вилоятида ўтказилган COVID-19 тестларидан 54 таси¸ 26 июнь кунги 21-протоколга кўра эса¸ 87 таси мусбат чиққан.

Навоий вилоятида аниқланган бу ҳолатларнинг аксарияти Соғлиқни сақлаш вазирлиги бераëтган кунлик статистикада йўқ!

Озодликка тақдим этилган ҳужжатлар орасида COVID-19 вируси бўйича Навоий вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази лабораториясида 22 июнь куни хонадонлардан олинган тест натижалари ҳам бор. Ҳужжатлардан¸барча тест натижаларининг орадан икки кун ўтиб расмийлаштирилгани кўрилади.

24 июнь куни жавоби расман ҳужжатлаштирилган 22 июнь кунги тест натижаларига кўра¸ аҳоли орасида тест олинганлардан 7 кишида вирус аниқланган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра берган расмий маълумотда¸ ўша куни Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролардан 5 нафарида вирус аниқлангани айтилган.

Озодликка юборилган ҳужжатларга кўра¸ 24 июнь куни Навоий иссиқлик электр станцияси ходимларидан 14 нафарида тест ўтказилган ва уларнинг 12 тасида вирус борлиги аниқланган. 30 куни Озодлик ўтказган суриштирув давомида ҳозирда уларнинг ҳаммаси касалхонада COVID-19 ташхиси билан даволанаëтгани аниқланди.

Айни 24 июнь куни Навоий вилоят онкология касалхонасида 49 кишидан тест олинган ва улардан 34 тасининг жавоби 26 июнь куни расмийлаштирилган натижаларга кўра¸ мусбат чиққан. Улар орасида кекса ва ëш беморлардан ташқари врач¸ ҳамшира ва лаборант бор. Бу беморларнинг ҳаммаси 30 июнь куни онкология диспансерида даволанаëтган бўлиб чиқди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 июнь 23:30 ҳолатига кўра берган расмий маълумотда¸ ўша куни Навоий вилоятида бирорта ҳам коронавирус ҳолати қайд этилмаган.

Озодликдаги ҳужжатларга кўра¸ 25 июнда Навоий вилоят касалхонаси катталар реанимация бўлимидаги беморлардан олинган тест натижалари¸ 27 июнь куни 7 беморда СOVID-19 аниқланганини кўрсатган. Ҳозирда Навоий вилоят болалар касалхонасида сақланаëтганлар орасида 1 ойлик чақалоқ ва унинг онаси ҳам бор. 25 июнь куни хонадонлардан олинган тест натижасига кўра¸ "икки одамда COVID-10 аниқланди¸ 3 таси қайта тестга берилди".

Бу ҳужжатлардаги 9 та янги ҳолатдан фақат учтаси 27 июнь куни ССВ берган расмий статистикага киритилган¸ холос.

29 июнь кунги расмий статистик рақамлар эса¸ Озодликдаги ҳужжатлар ўнлаб янги ҳолатлар борлигини тасдиқлаб турган 22-29 июнь оралиғида¸ Навоий вилояти бўйича ялпи рақамнинг 280 дан 283 га ўзгаргани ва янги ҳолатлар қайд этилмаганини кўрсатади.

COVID-19 дан ўлган бемор ҳам статистикага киритилмади

30 июнь куни Озодлик ўтказган суҳбатлар давомида¸ 22 июнь куни олинган тест натижаси мусбат чиқиши ортидан Навоий вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ëтқизилган 49 яшар аëлнинг 29 июнь куни касалхонада вафот этгани маълум бўлди.

29 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бўйича коронавирус инфекциясига чалинган икки беморнинг вафот этганини билдирди. Уларнинг жиззахлик 70 яшар аëл ва 72 яшар эркак экани айтилди – навоийлик 49 яшар бемор тилга олинмади.

Бу ўлим тафсилотларидан хабардор тиббиëт ходимига кўра¸ аëлда коронавирус аниқлангунга қадар ҳам ўпка хасталиги бўлган. Унинг турмуш ўртоғи ва қизида ҳам инфекция аниқлангани ортидан¸ ҳозирда Зарафшондаги касалхонада сақланмоқда. Марҳумани Тошкентдан келган ўғли 29 июнь куни дафн қилган.

Навоийда ҳақиқий рақамлар нега бекитилмоқда?

Навоийда вирус юқтирганлар ҳақиқий сони билан расмий статистика ўртасидаги фарқни кўрсатувчи ҳужжатларга изоҳ беришни сўраб 30 июнь куни Озодлик Навоий вилоят Тиббиëт бирлашмаси¸ Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги раҳбарияти¸ қолаверса¸ COVID-19 бўйича тузилган вилоят штаби ва беморлар даволанаëтган касалхона маъмурлари билан гаплашди.

Бу тизимларнинг оддий ходимлари Озодлик саволини эшитиб¸ унга фақат бошлиқлар жавоб бериши мумкинлигини таъкидлади.

Айни пайтда¸ COVID-19 вазиятига масъул вилоят раҳбарларининг¸ 30 июнь куни Тошкентдан - Соғлиқни сақлаш вазирлигидан келган расмийлар билан банд бўлгани боис¸ қўнғироқларга жавоб бера олмаслиги айтилди.

Бевосита COVID-19 беморларини даволашга масъул врачлардан бири Озодлик билан суҳбатда¸ бундай тавофутга бирламчи ва иккиламчи тестлар ўртасидаги фарқни тилга олиш билан изоҳ беришга уринди.

"Бирламчи тест Навоийда СЭС лабораториясида қилинади. Агар мусбат чиқса¸ иккиламчи тест учун Тошкентга жўнатилади. Ҳозир Зарафшонга кўчма ускуна олиб келинди¸ иккинчиси ҳам ўзимизда қилиняпти. Бирламчи тест мусбат чиққанлар провизорний зонага олинади. Статистикага балки¸ фақат иккинчи марта ҳам мусбат чиққанлар киритилса керак".

Аммо бу врач Озодликка тақдим этилган лаборатория натижаларида қизил сиëҳ билан катта қилиб “COVID-19 аниқланди” деб ëзилгани¸ беморларнинг иккинчи тест ҳам мусбат чиққанини тасдиқлаганини эшитгач¸ бундай изоҳдан воз кечди ва раҳбарлар билан боғланишни тавсия қилди.

Озодликнинг лаборатория ҳужжатларини тақдим қилган тиббиëт тизимидаги манбаси¸юборилган тест натижалари¸ айнан иккиламчи тест экани ва ҳозирда иккиламчи тестнинг ҳам Навоий вилоятида ўтказилаëтгани ва Тошкентга фақат рақамларгина юборилаëтганини таъкидлади.

Маълумотни ким бекитмоқда?

Озодликка Навоий вилоятидаги эпидемиологик вазият назоратига дахлдор бошқа мулозимдан келган хабарда¸ COVID-19га чалинганлар ҳақидаги маълумотни Тошкентга юбормаслик ҳақида шахсан вилоят ҳокими буйруқ бергани иддао қилинди.

"Ҳозирги кунда вилоятнинг Зарафшон ва Навоий шаҳарларида коронавирус авжига чиққан. Навоий шаҳридаги "Навоийазот" профилакторияси ҳамда вилоят эндокринология шифохонаси касалликни қабул қиладиган жой қилиб белгиланган. Июнь ойида вилоят Бандлик бошқармасидан касаллик чиқди¸ ишхона карантинга олиниб ёпилди. Вилоят Маҳалла ва оила бошқармаси ҳам айни вақтда карантинда. Лекин ҳеч кимга билдирилмаяпти. Сабаби¸ вилоят ҳокими қаттиқ босим остида вилоят прокурорига, Ички ишлар бошқармасига, Соғлиқни сақлаш бошқармасига, Тошкентга билдирмайсан¸ деб тазйиқ ўтказиб¸ касалликлар бўйича маълумот сир сақланяпти".

Айни пайтда бу мулозим¸ Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсуновнинг шахсан ўзи карантин қоидаларига амал қилмаëтганини таъкидлаб¸ ҳокимнинг учрашувлардаги айрим суратларини тақдим қилди.

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов жойлардаги учрашувларни маскасиз ўтказмоқда
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов жойлардаги учрашувларни маскасиз ўтказмоқда

Озодлик Навоий вилоят ҳокимидан вилоятдаги коронавирусга оид асл вазиятни бекитиш ҳақида буйруқ бергани ҳақидаги иддаоларга жавоб ола олмади.

XS
SM
MD
LG