Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:24

Гулнора Каримованинг ўғли онасидан олиб қўйилган молу мулк рўйхатини эълон қилди


Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг тўғич қизи Гулнора Каримова давлат мол-мулкини ўзлаштириш, солиқ тўлашдан бош тортиш ва бошқа қатор иқтисодий-молиявий жиноятларда айбдор, деб топилган.
Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг тўғич қизи Гулнора Каримова давлат мол-мулкини ўзлаштириш, солиқ тўлашдан бош тортиш ва бошқа қатор иқтисодий-молиявий жиноятларда айбдор, деб топилган.

Ўзбекистонда жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, талон-торож, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларда айбланиб, 13 йилу 4 ойлик қамоқ жазосига тортилган Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов ўзининг Instagram ва синглиси Имоннинг Facebook саҳифаси орқали президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган.

Ўз мурожаатида Ислом Каримов онасидан олинган активлар рўйхатини келтирган.

Рўйхатда "Ўзбекистон почтаси", Perfectum Mobile уяли телефон оператори, Тошкентнинг нуфузли туманларида жойлашган 98 та квартира ва бошқа мулклар номлари бор.

Каримова фарзандлари келтирган рўйхатда МДС ҳусусий тиббиёт маркази, иккита хусусий клиника, аэропорт ва Тошкентдаги duty free савдо шохобчалари, Levi’s, Mango, Benetton ва бошқа дунё брендлари магазинлари, бешта ресторан, тўртта кинотеатр, иккита спорт ва спа клублар, йигирматадан ортиқ қурилиш майдонлари, пойтахт марказидаги йигирматадан ортиқ савдо майдонлари, риэлтор компаниялари, чорвачилик фермалари, қишлоқ хўжалиги ерлари ҳам кўрсатилган.

"Coca- Cola заводимиз ҳам куёвингиз назоратига ўтган"

Ислом Каримов Ўзбекистонда онасига тегишли бошқа қатор мулклар суд ҳукмисиз президент Мирзиёевнинг куёви назоратига ўтиб кетганини иддао қилган.

"Бобомизнинг шахсан танлови ва иштирокида барпо этилган дачамиз аралаш жанг санъати спорти уюшмаси остида куёвингизнинг назоратига ўтиб кетди", дейилади мурожаатда.

Бундан ташқари Ислом Каримов Ўзбекистондаги Coca-Cola заводи ҳам президентнинг исми тилга олинмаган куёвига ўтиб кетганини даъво қилган.

"Юз миллионлаб АҚШ доллари қийматидаги оилавий бизнесимиз бўлмиш Ўзбекистондаги Coca- Cola заводимиз ҳам куёвингиз назоратига ўтган", - дейилади Ислом Каримов мурожаатида.

Ислом Каримов онасининг иши доирасида тортиб олинаётган мулклар ва маблағлар давлат бюджетига қайтарилаётганини савол остига олади.

"Дачамиз, Coca cola заводи ва бошқа активлар, қонунда белгилангандек, очиқ савдога чиқарилганини эшитмадик", деб ёзади у.

Кичик Ислом Каримов президент Мирзиёевга мурожаатида унинг оиласи онаси Гулнора Каримова билан доимо яқин муносабатда бўлганини ҳам даъво қилади.

"Қадрли Шавкат Миромонович! Биз сизни болалигимиздан билганмиз. Бир вақтнинг ўзида сизнинг фарзандларингиз ҳам бизнинг туғилган кун тантаналаримиз, style.uz ва ойимиз томонидан ташкилланган бошқа барча тадбирларда иштирок этганлар ва уни доим олқишлаганлар", дейилади мурожаатда.

Ислом Каримов мурожаатида "Корзинка" супермаркетлар тармоғи, Gabus, Paynet ва UCell брендларига эга компанияларнинг акциялари ҳам Гулнора Каримовага тегишли бўлганлиги айтилади.

Кичик Ислом Каримов иддаосича, онасининг давлатга қайтарган $1,2 млрд миқдоридаги маблағ мана шу активлардан иборат, лекин Ўзбекистон Молия вазирлиги ушбу фактларни инобатга олмаган.

"Ҳозирда юқорида тилга олинган мулк, қимматбаҳо қоғоз ва активлар давлат тасарруфида эмас, балки бошқа хусусий мулкчиларнинг ихтиёрида", деб ёзади Гулнора Каримованинг ўғли.

Жиноят иши

Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи 48 ёшли Гулнора Каримова давлат мол-мулкини ўзлаштириш, солиқ тўлашдан бош тортиш ва бошқа қатор иқтисодий-молиявий жиноятларда айбдор, деб топилган.

Каримовага нисбатан пул ювиш билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилган Ўзбекистон Бош прокуратураси унинг хориждаги маблағ ва активлари Ўзбекистонга қайтарилиши кераклигини билдирган.

Бош прокуратура Каримованинг давлат ва одамларга келтирган зарари 1 трлн 270 млрд 200 млн сўм, 1 млрд 651,8 млн АҚШ доллари, 26,1 млн евро миқдорида деб баҳолаган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан қатор оғир жиноятларда айбланган 48 яшар Гулнора Каримова махвий суд ҳукми билан ҳозирда Зангиота колониясида қамоқ жазоси ўтамоқда.

Каримова дунëнинг ўндан ошиқ давлатида очилган жиноят ишларининг бош фигурантидир. Каримованинг қатор Ғарб давлатлари¸ хусусан¸ АҚШ¸ Швейцария¸ Швеция¸ Ҳолландия¸ Франция ва айрим Болтиқбўйи давлатларидаги кўчмас мулклари ва юзлаб миллион долларлари бу жиноят ишлари доирасида музлатиб қўйилган.

Бу мулк ва пулларга Гулнора Каримованинг ўзининг коррупцион схемаларидан азият чекканини айтаëтган қатор давлатлар даъвогарлик қилмоқда.

Мирзиëев ҳукумати уч йилдан бери Гулнора Каримованинг хориждаги пуллари Ўзбекистон халқидан ўғирланган бойликлар эканини айтиб¸ уларни ўзига қайтаришни сўраб келаëтган бўлса-да¸ ҳозирча бу сўровнинг кичик қисмигина қондирилди.

Хусусан¸ 2019 йилнинг 24 июнь куни Швейцария Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатиб қўйилган 850 миллион долларлик пулининг 133 миллионини Ўзбекистонга қайтарилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG