Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:26

АҚШ Сардоба тошқинидан азият чеккан оилалар учун 100 минг доллар ажратди


Сардоба тошқини сабаб минглаб оила бошпанасиз қолди. Суратда ҳарбийлар тошқиндан вайрон бўлган уйни тозаламоқда.
Сардоба тошқини сабаб минглаб оила бошпанасиз қолди. Суратда ҳарбийлар тошқиндан вайрон бўлган уйни тозаламоқда.

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 5:55да ўпирилиши оқибатида яқин-атрофдаги аҳоли уйларини сув босди.

Сардоба тошқинида 4 киши ҳалок бўлди, 1 киши бедарак йўқолган.

Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та аҳоли пунктидан 90 мингга яқин киши эвакуация қилинди.​

Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобича, Сардоба омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида жами 276 квадрат километр майдонни сув босган, бундан 76 квадрат километри Қозоғистонда жойлашган.

Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги 14 та қишлоқдан жами 31 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, тошқиндан Қозоғистон 404 миллион тенге (тахмин 950 минг АҚШ доллари) зарар кўрган.

Ўзбекистон ҳозирча кўрилган зарар ёки сув остида қолган ҳудудлар борасида тўлиқ маълумотни маълум қилганича йўқ.

  • Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 5:55да ўпирилиши оқибатида яқин-атрофдаги аҳоли уйларини сув босди.
  • Расмийлар омбордан сув чиқиши 1 май соат тахминан 17:00га келиб тўхтаганини хабар қилди.​
  • Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та аҳоли пунктидан 90 мингга яқин киши эвакуация қилинди.​
  • Сардоба тошқинида 4 киши ҳалок бўлди, 1 киши бедарак йўқолган.​ 1 май куни Сардобадаги тошқинда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий қидирилмоқда. Қолган 3 кишини шахси очиқланмади.
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Сардобадаги тошқин оқибатида 17300 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган, улардан 56 нафари шифохонага жойлаштирилган.
  • Сув тошгани ҳақида Озодлик биринчи бўлиб тонгги соат 6лардаёқ хабар берди. Воқеа жойидан фото-видеолар эълон қилинди. Тошқиндан қочаётган аҳоли билан суҳбатлар берилди.
  • Расмий маълумотга кўра, Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Бу ҳозирча омборда сув тошганига оид ягона расмий маълумот. Расмийлар омборнинг қанча қисмида талофат бўлгани ҳақида ҳали батафсил маълумот берганича йўқ. Озодликка келган сурат ва видеоларда сув омбори дамбасининг анча қисми ўпирилгани акс этган.
  • Мутахассислар Сардоба сув омборидаги ўпирилишга кечаси ёққан кучли ёмғир ва шиддатли шамол сабаб бўлганини билдирди.​
  • Эвакуация ишларига ёрдамлашиш учун Жиззахдан ҳам қўшимча куч жалб қилинди​. "Сирдарё вилояти ФВБнинг 430 нафар шахсий таркиб ва 5 автотехника, Жиззах вилояти ФВБдан нафар 120 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МВБРҚМдан нафар 60 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МГдан нафар 276 шахсий таркиб, 43 автотехника ҳамда ҳудудий ФВДТ хизматлари жалб этилди”, дейилади расмий хабарда.​
  • Президент Шавкат Мирзиёев вертолётда воқеа жойига етиб борди. Мирзиёевга Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа ҳукумат вакиллари ҳамроҳлик қилди.​
  • Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган.​
  • Сардоба сув омборидаги тошқин сабаб 4та нимстанция сув остида қолди. Бунинг ортидан 8 мингдан зиёд аҳоли электр энергиясидан маҳрум бўлди.​
  • Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, 1 та коллеж, 7 та қабристон, 3 та масжид, 13 та республика аҳамиятидаги кўприк, 52 км узунликдаги йўл, 1 та деҳқон бозори зарарланган. Шунингдек, 99 та кўп қаватли турар-жой биносига қисман зарар етган.​
  • Сардоба сув омборининг ўпирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ишнинг тергови Давлат хавфсизлик хизматига юкланди.
  • Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, иш Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 258-моддаси 2-қисми "б" банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан қўзғатилган.
  • Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ортидан юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.
  • Президент фармойишига кўра, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020-2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жой қурилади. Мазкур уйлардаги хонадонлар уйларини сув босган шахсларга беғараз берилади.
  • Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобича, Сардоба омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида жами 276 квадрат километр майдонни сув босган, бундан 76 квадрат километри Қозоғистонда жойлашган.
  • Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги 14 та қишлоқдан жами 31 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган.
  • Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, тошқиндан Қозоғистон 404 миллион тенге (тахмин 950 минг АҚШ доллари) зарар кўрган.
  • Ўзбекистон ҳозирча кўрилган зарар ёки сув остида қолган ҳудудлар борасида тўлиқ маълумотни маълум қилганича йўқ.
  • Сардоба сув омбори қурилиши 2010 йилда Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтадиган ҳудудда бошланган эди.
  • 2017 йилда қурилиши якунланган гидроиншоотнинг сув сиғими 930 миллион куб метр. Сув омборининг баландлиги эса 28,8 метр.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги “Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилишини бошлаган эди.
  • “Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 2020-2022 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 21,3 млн еврони ташкил этади.
Бу Сардоба тошқинига оид жонли блогнинг 2-қисми. Блогнинг 1-қисмини қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин:

Уйлари сув остида қолган қозоғистонликлар: Биз сайлаган президент, ҳоким, депутатлар қаерда?

Уйлари сув остида қолган қозоғистонликлар: Биз сайлаган президент, ҳоким, депутатлар қаерда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:14 0:00

Сардоба тошқинида оқиб кетган Миллий гвардия ходими ҳануз топилмади

Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида юзага келган тошқинда Миллий гвардиянинг уч нафар ходими оқиб кетган.

Бу ҳақда 8 май кунги брифингда гапирган Миллий гвардия тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи Тўлқин Қодировга кўра, тошқинда оқиб кетган 3 ходимнинг бири қутқарилган, бирининг жасади топилган, яна бири ҳануз қидирилмоқда.

Воқеа 1 май куни, тошқиннинг дастлабки соатларида содир бўлган:

  • Капитан Санжар Ибрагимов воқеа жойидан 15 км узоқликда соғ ҳолда топилган.
  • Сержант Ҳусниддин Суяровнинг жасади 3 май куни соат 8ларда Оқолтин тумани Аҳиллик қишлоғи Кичик Бобур маҳалласидан топилган.
  • Оддий аскар Ҳазрат Суюновни қидириш ишлари ҳануз давом этмоқда.

Тошқин оқибатида жами 4 киши ҳалок бўлган, улардан бири Миллий гвардия сержанти Ҳусниддин Суяров. Расмийлар қолган 3 кишининг шахсини орадан 1 ҳафта ўтиб ҳам очиқламади.

Сардоба тошқинида қарйиб 5000 бинога зарар етган

Сардоба омбори тўғони ўпирилиши оқибатида Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида жами 10 та маҳаллада 4 711та аҳоли уйлари ва 277 та нотурар-жой объектларига зарар етган.

Бу ҳақда 8 май куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов маълум қилди.

Тошқин оқибатида жами 32381 гектар майдон талофат кўрган.

Содиқовга кўра, шу пайтгача тошқин оқибатида нобуд бўлган жами 2624 та ҳайвон жасадлари кўмиб зарарсизлантирилган. Бу ўлган ҳайвонларга оид якуний рақам эмас, ҳозирда ўлган ҳайвонлар жасадларини зарарсизлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

Бироқ брифингда тошқиндан кўрилган зарар миқдори очиқланмади.

Қозоғистоннинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, Сардоба тошқинидан Махтааралда 404 миллион тенге (тахмин 950 минг АҚШ доллари) зарар кўрилган. Қозоғистонда жами 76 квадрат километр майдонни сув босган.

Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги 14 та қишлоқдан жами 31 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган.

АҚШ Сардоба тошқинидан азият чеккан оилалар учун 100 минг доллар ажратди

АҚШ ҳукумати, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) қошидаги Табиий офатларда ёрдам кўрсатиш бошқармаси 100 000 доллар ажратди.

Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди:

“USAID маҳаллий бир ташкилотга табиий офатдан зарар кўрган оилаларга муҳим ёрдам воситалари сотиб олиш ва етказиб бериш учун 100 000 доллар ажратмоқда”.

Хабарда АҚШ ҳукумати бу маблағдан фойдаланиб сув омбори ўпирилиши натижасида ўз уйларидан кўчирилган муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа зарур воситаларни тарқатиш орқали Ўзбекистонга мазкур инқироздан қутулиш ва қайта тикланишда ёрдам бериши айтилган.

“Сирдарё вилояти аҳолисига чин дилдан ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари ушбу фалокат оқибатларини бартараф этиш учун тезда сафарбар этилди. АҚШ ҳукумати бу офатдан зарар кўрган оилаларни қўллаб-қувватлашдан фахрланади”, дейди АҚШ элчиси Даниел Розенблюм.

Сардоба тошқинида 4 киши ҳалок бўлди, 1 киши бедарак йўқолган.

Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та аҳоли пунктидан 90 мингга яқин киши эвакуация қилинди.​

Биргина Оқолтин туманида жами 8000 га яқин аҳоли уйсиз қолди. Ҳозирда ушбу маҳаллалар аҳолиси тумандаги учта мактабда ҳозирланган вақтинчалик бошпанага жойлаштирилмоқда.

Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ортидан юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Президент фармойишига кўра, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020-2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жой қурилади. Мазкур уйлардаги хонадонлар уйларини сув босган шахсларга беғараз берилади.

Тошқиндан жабрланганларга олигарх Усмонов $15000000, ҳукумат $10000000 ажратди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига 15 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратди.

Алишер Усмонов
Алишер Усмонов

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, мазкур маблағнинг 10 миллион доллари ўзбекистонликларга, 5 миллион 202 минг доллари Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтараал тумани аҳолисига берилади.

Мақтаарал туманида Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида 5202 оила жабр кўргани хабар қилинган. Усмонов ҳар бир оилага минг доллардан ажратган.

Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ортидан юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Президент фармойишига кўра, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020-2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жой қурилади. Мазкур уйлардаги хонадонлар уйларини сув босган шахсларга беғараз берилади.

Айни пайтда бутун Ўзбекистон бўйлаб Сардоба тошқини сабаб оғир аҳволда қолган ҳудудлар аҳолисига хайрия ёрдамлари ташкил қилинмоқда.

Ҳокимликлар жўнатаётган ёрдамдан ташқари кўнгиллилар ҳам муҳтожлар учун кўмак акциялари уюштиряпти.

Озодликка бўлаётган мурожаатлардан маълум бўлишича, хайрия ёрдамлари ҳар доим ҳам муҳтожларга етиб бормаяпти

Тошқиндан сўнг муҳтожга айланганлар хайрия ëрдамининг талон-торож бўлаëтганини айтмоқда.

Озодлик Оқолтин тумани мисолида ушбу хайрия ёрдамларининг сирдарёлик муҳтожларга тарқатилиш жараёнини ўрганди.

Ўзбек чегарасидаги 5та қозоқ овулида вазият жиддий

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Ўзбек этно-маданий бирлашмаси вакиллари Махтаарал туманида сув босган қишлоқлардан эвакуация қилинган аҳоли вакиллари билан учрашди.

Мазкур бирлашма раиси ўринбосари Гулирано Расулова Озодлик билан суҳбатда ўзбек чегарасидаги Қозоғистоннинг 5 та қишлоғида вазият жиддийлигини айтди:

- 5 май куни Махтааралда эвакуация қилинган аҳолига ўзбек маданият маркази номидан ёрдам учун нарсалар олиб бордик. У ерда қилинаётган ишлар билан танишдик. Вазият жудаям оғир. Биз борган Оргебас овулида одамлар қайиқда юрибди. Лекин овулга кириш мумкин эмас, блок пост қўйилган. Фақат ходимлар зарур иш билангина овулга ўтказилади. Сабаби уйларнинг кўпчилиги пахса лойдан қурилган, кўринишидан бутундай турган уй ҳам агар сув кирган бўлса, эшик очилиши билан қулаб кетиши мумкин. Ўзим кўрганим, уйларнинг аксари қулаган, фақат томи кўриниб турибди. Сув тошиш хавфи ҳали сақланиб қолган. Овулда қопга қум солиб, дамбалар ясаётган эканлар. Бугун сув сатҳи сал тушгани ҳақида ўқидим. Шунинг учун 12 та овул одамлари уйларига қайтарилди. Лекин ўзбек чегараси яқинидаги 5та овулга киргизмаяпти. У ерда ҳақиқатдан ҳам сувнинг сатҳи юқори эди.

Гулирано Расулова билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Гулирано Расулова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:21 0:00
Бевосита линк

Қозоғистон расмийлари ҳам ўзбек чегарасидаги қишлоқларда вазият жиддийлигини таъкидлаган.

Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобича, Сардоба омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида жами 276 квадрат километр майдонни сув босган, бундан 76 квадрат километри Қозоғистонда жойлашган.

Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги қишлоқлардан жами 31606 аҳоли эвакуация қилинган.

Махтааралда тошқин сабаб 845 уй вайрон бўлди, 7,6 гектар экин майдони сув остида қолди.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, тошқиндан Қозоғистон 404 миллион тенге (тахмин 950 минг АҚШ доллари) зарар кўрган.

Кеча Ўзбекистон Қозоғистоннинг Махтаарал туманидаги барча коллекторларни тозалашда ёрдам бериши маълум қилинди. Kazinform хабарига кўра, бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев 5 май куни ўтказилган ҳукумат йиғилишида маълум қилган.

Ўзбекистонлик мутахассислар билан тиғиз алоқада эканини айтган Шўкеев вазият барқарорлашганидан сўнг улар ўз техника воситалари билан келиб, Мақтааралдаги барча коллекторларни тозалашга ёрдам беришини қайд этган.

Туркистон вилояти Ўзбек этно-маданий бирлашмаси вакиллари тошқин бўлган Махтаарал туманида. Суратда чапдан биринчи Гулирано Расулова.
Туркистон вилояти Ўзбек этно-маданий бирлашмаси вакиллари тошқин бўлган Махтаарал туманида. Суратда чапдан биринчи Гулирано Расулова.

Сардобаликлар уйига қайтиб яшашга қўрқмоқда

Сардоба тумани Қўрғонтепа қишлоғида яшовчи 34 яшар Шерзод Такабоев Россия ва Қозоғистонда ишлаб қурган уйи тошқин натижасида вайрон бўлди.

Бу ҳақда Такабоев 6 май куни Озодлик билан суҳбатда гапириб берди:

- Биз Сардоба сув омборидан 1 километр узоқликда яшаймиз. Оилам ҳали бошқа жойда яшаяпти. Бугун уйимнинг аҳволини кўриш учун келгандим. Ҳамма нарса вайрон бўлган. Уйга 1 метргача сув кирган. Ҳали бери қуримаса керак. Бузилган нарсаларни тиклаш учун яна 5-6 йил керак.

Такабоевга кўра, сардобаликлар уйига қайтиб яшашга қўрқмоқда:

- Одамлар бу ерда яшашга қўрқиб қолди. Ким гарантия беради, омбор яна ўпирилмаслигига? 7 йилда қурилган омбор 7 йил ишлашга чидамади.

Шерзод Такабоев билан суҳбатни қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:24 0:00
Бевосита линк


Такабоев уйининг тошқиндан кейинги аҳволини тасвирга олиб Озодликка йўллади:

Россияда пул ишлаб қурилган уй тошқинда вайрон бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:18 0:00

Эвакуация пайти йўқолган 80 яшар отахон топилди

Сирдарёнинг Оқолтин тумани Навоий маҳалласида яшовчи адиловлар оиласи 1 майда эвакуация пайти йўқотиб қўйган 80 яшар отаси Ўрол Адиловни орадан 6 кун ўтиб топишди.

Бу ҳақда 6 май куни Озодликка Ўрол Адиловнинг қизлари маълум қилди:

«Биз кеча Гулистон шаҳридаги ётоқхонадан уйга қайтдик. Бугун отамни олиб келишди. Отам Гулистондаги академик лицейда эвакуация қилинганлар учун ташкил қилинган вақтинча яшаш жойида бўлган. Қўлида телефони бўлмагани учун бизга алоқага чиқа олмаган. Биз 6 кун отамни изладик. Ички ишларга ҳам мурожаат қилдик. Ҳеч ким ёрдам бера олмади. Биз отамни қишлоқда қолганини ҳам, эвакуация қилинганини ҳам билмаётган эдик. Худога шукур отам тирик эканлар».

Эвакуация қилинганлар ҳақида тўлиқ базавий маълумот шакллантирилмагани учун адиловлар оиласи 5 кун давомида отасини қидириб, топа олмади.

Расмийларнинг эвакуация қилинганлар ҳақидаги маълумотлари ҳам бир-бирига зид бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 22та аҳоли пукнтидан 70 мингга яқин одам кўчирилгани айтганди.

5 май куни президент Мирзиёев бошқа рақамларни келтирди: 24та аҳоли пункидан 90 мингга яқин киши эвакуация қилинган.

КУН СУРАТИ: Жилмайган меҳмонлар, дарддан куйган сардобаликлар

Президент уйига қайтарилиб, қайта эвакуация қилинганлар тақдирини очиқламади

1 май куни Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги сув босган қишлоқлардан эвакуация қилинганлар сони аввал хабар қилинганидан 20 мингга кўп.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 22 та аҳоли пунктидан 70 мингга яқин одам эвакуация қилингани ҳақида хабар қилганди.

5 май куни ўтган видеоселекторда президент Мирзиёев жами 24 та аҳоли пунктидан 90 мингга яқин киши эвакуация қилинганини айтди.

Қўшимча 2 та аҳоли пункти қаерлиги очиқланмади. Президент 4 май куни Жиззахдан Сирдарёнинг Оқолтин туманидаги уйларига қайтарилиб, қайта эвакуация қилинганлар воқеасини ҳам тилга олмади.

Озодлик 5 май куни уйларига қайтарилган Оқолтин туманидаги Фарғона ва Андижон қишлоқлари аҳолиси қайта эвакуация қилинганини аниқлаган.

Буни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари ҳам Озодликка тасдиқлаган.

Оқолтин туман ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин манбага кўра, аҳолининг қайта эвакуация қилинишига Абай канали сувининг тошиши хавфи сабаб бўлган.

Мирзиёев 5 май кунги видеоселекторда уйига қайтарилган сони 53 минг нафар эканлигини айтди. Бироқ уйига қайтарилиб, кейин қайта эвакуация қилинганлар тақдирига умуман тўхталмади.

Сардоба тошқинида ўлганлар сони тўрт нафар, улардан учтасининг кимлиги номаълум

1 май куни Сирдарёдаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида юзага келган тошқинда ҳалок бўлганлар сони 4 нафарга етди, 1 киши бедарак йўқолган.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирди:

- Ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди. Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 2 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улар ўз жонини фидо қилиб, юзлаб, минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишди.

1 май куни Сардобада эвакуация- қидирув пайти оқиб кетган Миллий гвардиянинг бир ҳарбийси - сержант Хусниддин Суяровнинг жасади топилгани 4 май куни хабар қилинди.

5 май куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари Миллий гвардиянинг иккинчи ҳарбийси орадан 5 кун ўтиб ҳам топилмагани ва у қидирилаётгани ҳақида Озодликка айтганди.

Мирзиёев тошқинда ҳалок бўлган бошқа 3 киши шахсини очиқламади.

Бу ҳақда тошқин талафотлари ҳақида хабар бериб келаётган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида ҳам бирор маълумот йўқ.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Сардобадаги тошқин оқибатида 17300 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган, улардан 56 нафари шифохонага жойлаштирилган.

Шифохонадагилар аҳволи ҳақида ҳам ҳозирча бирор расмий маълумот йўқ.

Мирзиёев Сардоба тошқини талофатлари ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:40 0:00

Мирзиёев Сардоба тошқини айбдорларининг жазоланишини ваъда қилди

Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилишида айбдор бўлган шахслар, ким бўлишидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирди:

“Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим. Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган. Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва лавозимидан қатъий назар, қонун олдида албатта жавоб беради”.

Президент Сирдарёдаги сув тошқини ўзбекистонликлар учун аччиқ сабоқ бўлганини таъкидлади:

“Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз”.

Мирзиёев ўз топшириғига биноан ҳозирги кунда кучли ёғингарчилик сабабли эрозия юзага келиши мумкин бўлган барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларда текширув ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Сардоба сув омборида 1 май куни рўй берган техноген фалокат ортидан жамоатчилик фойдаланишга топширилганидан уч йил ўтиб-ўтмай емирилиб¸ давлат ва халққа миллионлаб доллар зиëн етказган¸ одамлар ҳаëтига зомин бўлган бу фожиа учун ким масъулиятни зиммасига олади¸ деган саволни кун тартибига қўйди.

Озодлик бу қурилиш тепасида ҳозирда “Ўзбекгидроэнерго” АК бошқаруви раиси ва сенатор Абдуғани Сангинов ҳам давлат буюртмачиси мақомида¸ ҳам уни қурган хусусий пудратчи сифатида қатнашганини хабар қилиши ортидан¸ “Ўзбекгидроэнерго” бу маълумотга раддия беришга уринди.

Айни пайтда¸ Озодлик ихтиëридаги ҳужжатлар¸ қолаверса¸ Сардоба сув омбори қурилишидан бевосита хабардор бўлган мулозимлар берган маълумотлар¸ тўғони ëрилган сув омбори қурилишига Абдуғани Сангиновнинг икки хил мақомда етакчилик қилганини тасдиқлайди.

ФВВ тошқиндан зарарланган бинолар рўйхатини эълон қилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сардоба тошқинидан кўрилган зарарнинг дастлабки ҳисоб-китобини қилди.

Вазирликка кўра, тошқин оқибатида қуйидаги биноларга зарар етган:

  • 8 та болалар боғчаси;
  • 16 та мактаб;
  • 7 та тиббиёт муассасаси;
  • 1 та коллеж;
  • 7 та қабристон;
  • 3 та масжид;
  • 13 та республика аҳамиятидаги кўприк;
  • 52 км узунликдаги йўл;
  • 1 та деҳқон бозори;
  • 58 та базавий мобил станция (48 таси таъмирланди)
  • Шунингдек, 99 та кўп қаватли турар-жой биносига қисман зарар етган.
  • Сардоба сув омборидаги тошқин сабаб 4та нимстанция сув остида қолди. Бунинг ортидан 8 мингдан зиёд аҳоли электр энергиясидан маҳрум бўлди.​

1 май кунги тошқин оқибатида Сирдарёнинг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларини сув босди.

Ҳозирча аҳоли кўрган зарарнинг ҳисоб-китоби эълон қилинмади.

Ҳарбийлар тошқиндан зарарланган биноларни тозаламоқда
Ҳарбийлар тошқиндан зарарланган биноларни тозаламоқда

Қозоғистон Ўзбекистонга нота юбормайдиган бўлди

Қозоғистоннинг Сардоба тошқини сабаб Ўзбекистонга нота жўнатиш режаси йўқ. Буни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Айбек Смадияров матбуотга маълум қилди.

5 май куни эрталаб Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Ўзбекистонга жўнатиш учун нота тайёрлагани хабар қилинганди.

Ушбу вазирлик расмийси Сергей Громов Сардоба сув омбори Қозоғистон билан келишмасдан қурилганини таъкидлаган:

«Ушбу сув омборини қуришда биз билан келишилмаган. Биз Ўзбекистон томонига бу борада бир неча бор билдирганмиз, лекин бу ҳақда фақат мавҳум маълумотларни олдик. Бугун биз нота тайёрладик, у Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади, унда бизнинг трансчегаравий сувларимизда Сирдарё ҳавзасида қурилган барча объектларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этиш сўралган».

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айбек Смадияровга кўра, 2 май куни икки давлат президентлари Сардоба тошқини талофатларини мувофиқлаштирилган ҳолда бартараф қилишга келишиб олган.

Сал аввал Kazinform Ўзбекистон Қозоғистоннинг Махтаарал туманидаги барча коллекторларни тозалашда ёрдам бериши ҳақида хабар қилди.

Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобича, Сардоба омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида жами 276 квадрат километр майдонни сув босган, бундан 76 квадрат километри Қозоғистонда жойлашган.

Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги 14 та қишлоқдан жами 31606 аҳоли эвакуация қилинган.

Махтааралда тошқин сабаб 845 уй вайрон бўлди, 7,6 гектар экин майдони сув остида қолди.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, тошқиндан Қозоғистон 404 миллион тенге (тахмин 950 минг АҚШ доллари) зарар кўрган.

Ўзбекистон ҳозирча кўрилган зарар ёки сув остида қолган ҳудудлар борасида тўлиқ маълумотни маълум қилганича йўқ.

Махтаарал туманида тошқиндан вайрон бўлган уй. 3 май, 2020 йил
Махтаарал туманида тошқиндан вайрон бўлган уй. 3 май, 2020 йил

Аҳолиси эвакуация қилинган қишлоқларда мародёрлар кўпайгани айтиляпти

Сирдарё ҳуқуқ-тартибот ходимлари аҳолиси эвакуация қилинган қишлоқлар кучли қўриқланаётгани ва ҳеч қандай талон-торожликка йўл қўйилмаслиги чоралари кўрилаётганини таъкидламоқда.

Айни пайтда Озодликка ушбу қишлоқларда мародёрлик ҳолатлари бўлаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Мирзаобод туманидаги Деҳқонобод қишлоғидан эвакуация қилинган йигит иддаосича, қишлоғида одамларнинг моллари ўғирланган:

“Молларни одамларнинг қўрасидан ўғирлаб кетишган. Ҳатто молларни даланинг ўзида сўйиб, машинага ортиб олиб кетишган. Ўғрилар сув тошқини етиб бормаган жойлардан келаётганини айтишди. Хавотир оляпмиз”.

Оқолтин туманида ҳам аҳоли уйларини мародёрлар оралаганини айтади шу туманда яшовчи аёл:

“Уйларга кириб, қимматбаҳо буюмларни олиб кетишган. Бир қўшнимизнинг қўрасидаги қўйларининг бирортаси қолмапти. Қўйлар ўзи қўрасини очиб чиқиб кетмайдику”.

“Сеул” клуби футболчиси Икром Алибоев ҳам твиттердаги саҳифасида Сардобадаги мародёрлик ҳолатлари ҳақида ёзди.

"Шундай қийин пайтларда, сирдарёлик маҳалладошларим қийналиб турган пайтда, бошқа шаҳарлардан келиб, одамлар эвакуация қилингани туфайли қаровсиз қолган уйлардан чорва молларини "меники" деб ЗИЛга солиб олиб ўғирлик қилаётган инсон дейишга тил бормайдиган мавжудотларни ер қандай қилиб кўтариб тураркан а?” (Имло сақлаб қолинди. Таҳр.)

Сардобадаги мародёрлик ҳолатлари ҳақида Stadion.uz ва Aniq.uz нашрлари ҳам хабар қилди.

Айни пайтда Сардоба туман прокуратураси бу хабарларга раддия эълон қилди:

“Туман худудида ташқарига чорва моллари ва бошқа нарса буюмлар ноқонуний чиқиб кетиши олди олинмоқда. Бугунги кун ҳолатига туман бўйича 4952 та қорамол, 4788 та қўйлар эгаларига топширилган, 165 та қорамол, 522 та қўйлар ўлик ҳолда топилган бўлса, 32 та қорамол эгаси аниқлангунга қадар сақлаб турилмоқда”.

Бу гапни Мирзаобод ва Оқолтин туманлари ИИБлари ҳам Озодликка такрорлади.

“ИИБ ва Миллий гвардия аҳоли мулкини қўриқламоқда. Ҳар бир қишлоқдан чиқиш йўллари назоратга олинган. Постлар ўрнатилган. Мародёрликка йўл қўймаймиз. Бизда шу пайтгача бирорта ҳам бу каби ҳолат қайдга олинмади”, деди Озодлик боғланган Оқолтин тумани ИИБ ходими.

Сирдарё ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин манба сув босган қишлоқларда мародёрлик ҳолатлари бўлгани, бироқ аҳоли орасида ваҳима уйғотмаслик учун бу ошкор қилинмаётганини айтди:

“Ҳозир одамлар моллар ўғирлангани ёки эгасиз уйларга ўғри тушганини эшитса, уйига қайтиб келиши мумкин. Улар шундан қўрқиб, аҳоли орасида паника бошланиб кетмасин, деб буни яширяпти. Ўғирланган моллар, сувда оқиб кетди деб расмийлаштирилиши мумкин”.

Уйларига қайтарилганлар қайта эвакуация қилинди

4 май куни Жиззахдан Сирдарёнинг Оқолтин туманига қайтарилганлар қайта эвакуация қилди.

Бу ҳақда Озодликка хабар йўллаган Оқолтин туман ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин манбага кўра, аҳолининг қайта эвакуация қилинишига Абай канали сувининг тошиши хавфи сабаб бўлган.

“3 май куни Оқолтин туманидаги Фарғона ва Андижон қишлоқлари (халқ тилида 18 ва 19-совхоз) аҳолиси уйларига қайтарилган эди. Бироқ улар яна Жиззахга эвакуация қилинди. Сабаби Абай каналида сув тошиши хавфи юзага келди. Канал суви ҳозир ҳам тўлиб оқяпти”, деди исмини очиқламаётганимиз манба.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Озодлик боғланган ходими бу маълумотни тасдиқлади, бироқ тафсилотларни очиқламади:

“18 ва 19-совхозлар аҳолиси аввал эвакуация қилинди. Кейин уйларига қайтарилди. Уларни яна қайта эвакуация қилдик”.

Озодликка қайта эвакуация қилинганлар сони маълум эмас.

3 май куни Жиззахнинг Дўстлик туманига вақтинча жойлаштирилган 900 нафарга яқин сирдарёлик ўз уйларига қайтарилгани ҳақида Жиззах вилояти ИИБ хабар қилганди:

"Дўстлик туманига жойлаштирилган Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Фарғона” қишлоғи ҳамда “Гулзор” маҳалласидан 500 нафарга яқин, Сардоба тумани “Отаюрт” ва “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 372 нафар фуқаролар бехатар бўлганлиги сабабли, Дўстлик туман ИИБ ходимлари кузатувида ўз уйларига қайтарилди".

4 май куни Сирдарё вилоят ҳокимлиги 16 мингдан ортиқ аҳоли уйларига қайтганини хабар қилди.

Бироқ ИИБ ҳам, ҳокимлик ҳам уйларига қайтарилганлар қайта эвакуация қилингани хабарини ёритмади.

"Расмийлар аҳоли қайта эвакуация қилингани хабаридан сўнг одамлар орасида паника бошланишидан хавотир оляпти. Шунинг учун бу хабарни яширяпти", деди Оқолтин туман ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин манба.

Қозоғистон расмийларига кўра, Сардобадан тошган сув ўзбек-қозоқ чегарасидаги Абай каналига оқишда давом этаяпти.

Натижада сув Қозоғистоннинг Гулистон ва Қорақир қишлоқларига ҳам етиб боряпти. Бу қишлоқлар аҳолиси ҳам эвакуация қилинмоқда.

Ўзбекистонлик мутахассислар тошқиндан зарар кўрган Қозоғистонга кўмак кўрсатади

Ўзбекистон Қозоғистоннинг Мақтаарал (Пахтаорол) туманидаги барча коллекторларни тозалашда ёрдам беради. Kazinform хабарига кўра, бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев 5 май куни ўтказилган ҳукумат йиғилишида маълум қилган.

Ўзбекистонлик мутахассислар билан тиғиз алоқада эканини айтган Шўкеев вазият барқарорлашганидан сўнг улар ўз техника воситалари билан келиб, Мақтааралдаги барча коллекторларни тозалашга ёрдам беришини қайд этган.

“Биз фақат уларнинг чегарадан ўтишига имкон яратиб берсак бас”, деган Туркистон вилояти ҳокими.

Табиий офат натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, Мақтааралда жами 845 та уй, 3 та мактаб, 5 та болалар боғчаси, 4 та тиббиёт муассасаси, 1 маданият уйи ва 10 та дўкон сув остида қолган, 7 639 гектар экин майдонини сув ювиб кетган.

Қозоғистон Мақтааралидаги тошқин, 2020 йил 2 майи.
Қозоғистон Мақтааралидаги тошқин, 2020 йил 2 майи.

Сардобада оқиб кетган ҳарбий 5 кундан бери топилмаяпти

1 май куни эрталаб Сардобадаги тошқинда оқиб кетган Миллий гвардия ҳарбийси орадан 5 кун ўтиб ҳам топилмади.

Буни 5 май куни тушдан кейин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари Озодликка билдирди.

1 май куни Сардобада эвакуация- қидирув пайти Миллий гвардиянинг икки ҳарбийси оқиб кетганди.

Ҳарбийлардан бири, сержант Хусниддин Суяровнинг жасади топилгани 4 май куни хабар қилинди.

"Тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган. Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлди", дейилади Миллий гвардия хабарида.

Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

Қозоғистон Ўзбекистонга нота йўлламоқчи

Қозоғистон Ўзбекистонга нота йўллаб, Сардоба сув омборидаги тошқин бўйича тўлиқ маълумот талаб қилишни режалаган. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар қилди.

Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобича, Сардоба омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида жами 276 квадрат километр майдонни сув босган, бундан 76 квадрат километри Қозоғистонда жойлашган.

Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги 14 та қишлоқдан жами 31606 аҳоли эвакуация қилинган.

Махтааралда тошқин сабаб 845 уй вайрон бўлди, 7,6 гектар экин майдони сув остида қолди.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, тошқиндан Қозоғистон 404 миллион тенге (тахмин 950 минг АҚШ доллари) зарар кўрган.

Ўзбекистон ҳозирча кўрилган зарар ёки сув остида қолган ҳудудлар борасида тўлиқ маълумотни маълум қилганича йўқ.

Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Сергей Громов Сардоба сув омбори Қозоғистон билан келишмасдан қурилганини таъкидлаган:

«Ушбу сув омборини қуришда биз билан келишилмаган. Биз Ўзбекистон томонига бу борада бир неча бор билдирганмиз, лекин бу ҳақда фақат мавҳум маълумотларни олдик. Бугун биз нота тайёрладик, у Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади, унда бизнинг трансчегаравий сувларимизда Сирдарё ҳавзасида қурилган барча объектларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этиш сўралган».

Громовнинг қозоқ матбуотига билдиришича, 1 май куни унга Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг ўринбосари қўнғироқ қилиб, Сардоба сув омбори тўғонидан сув чиққани ҳақида хабар берган, бироқ сув Қозоғистон ҳудудига кирмаслигига ишонтирган.

Қозоғистон расмийлари Ўзбекистонни сув тошқини бўйича нотўғри маълумот беришда аввал ҳам айблаганди.

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Калкаманов ва вилоят ФВ бошқармаси раҳбари Нурғали Жунусовлар Ўзбекистонни сув тошқини бўйича нотўғри маълумот беришда айблади.

Ҳозирча Ўзбекистон томони бу айбловга бирор кўринишда жавоб берганича йўқ.

Туркистон вилояти расмийларига кўра, Сардоба омборидаги сув тошқини оқибатида 2 май куни тунда ўзбек-қозоқ чегарасидаги коллекторларда ҳам сув тошиши юзага келган ва Махтаарал туманидаги аҳоли пунктларини сув босган.

Дастлаб ўзбек чегарасидан 3 километр узоқликда жойлашган Жанатурмис қишлоғи сув остида қолди. Кейин Женис қишлоғини сув босди. Шундан сўнг маҳаллий ҳукумат 2 май куни тунда техноген характердаги фавқулодда ҳолат эълон қилди.​

Сардобадаги тошқин сабаб минглаб қозоғистонлик бошпанасиз қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:52 0:00

XS
SM
MD
LG