Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:39

Ўзбекистонда иқлим ўзгариши глобал миқёсдаги ўртача суръатлардан анча юқори


Тошкентда ўртача йиллик ҳаво ҳаво ҳароратининг ўзгариши тўғрисидаги маълумот. Ўзгидромет расмий сайтидан олинди.
Тошкентда ўртача йиллик ҳаво ҳаво ҳароратининг ўзгариши тўғрисидаги маълумот. Ўзгидромет расмий сайтидан олинди.

Ўзбекистонда ҳароратнинг кўтарилиш суръатлари глобал миқёсда кузатилаётган ўртача суръатлардан анча юқори. Бу ҳақда 14 апрель куни Ўзгидромет расмий сайтида эълон қилинган ҳисоботда таъкидланди.

“Кузатувлар бошланган вақтдан 2019 йилгача ўртача йиллик ҳароратнинг ўзгариши таҳлили шуни кўрсатдики, иқлим исиши тенденциялари Ўзбекистоннинг барча иқлимий зоналарида намоён бўлмоқда, бунда ҳароратнинг кўтарилиш суръатлари глобал миқёсда кузатилаётган ўртача суръатлардан анча юқори”, дейилади ҳисоботда.

Ўзгидрометнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг деярли барча минтақалари бўйича охирги ўн йиллик (2010-2019йй.) ва охирги беш йиллик (2015-2019йй.) учун ўртача ҳаво ҳароратлари бутун метеорологик кузатувлар давридаги олдинги ўн ва беш йиллик даврлар билан таққослаганда энг юқори бўлди.

2019 йилда республика ҳудудининг катта қисмида ўртача йиллик ҳарорат меъёрдан 1,6-2,3 даражага юқори, Оролбўйида ҳамда чўл зонасида эса айрим жойларда меъёрдан 2,9-3.1 даражага юқори бўлди. Фақат республиканинг тоғли туманларида ўртача йиллик ҳароратнинг меъёрдан четланиши 1 даражадан ошмасдан 0,5-0,9 даражани ташкил қилди.

Ҳисоботда 2019 йил бутун кузатувлар даврида 2016 йилдан кейин иккинчи энг иссиқ йил экани маълум қилинган.

2020 йил январида Жаҳон Метеорология ташкилоти томонидан пресс-релиз чиқарилди, унда асбоб-ускуналар воситасида метеорологик кузатувлар ўтказиш бошланган даврдан 2019 йилгача олиб борилган иқлимий мониторинг натижалари келтирилди.

“Иқлимшунос олимлар буни икки омил — иқлим исишига олиб келувчи Эль-Ниньо ҳодисаси ҳамда узоқ муддатли иқлим ўзгариши билан тушунтирмоқдалар. Ўзбекистоннинг барча минтақалари бўйича ҳарорат 40 даража ва ундан юқори бўлган кунлар сонининг барқарор ўсиш тенденцияси иқлим исиши кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Иссиқ кунлар сони ортишининг энг юқори тенденциялари Оролбўйида ва республиканинг жанубий ҳудудларида қайд этилган”, дейилади ҳисоботда.

Ҳавонинг ўртача йиллик ҳароратлари кўтарилишининг энг катта қийматлари йирик шаҳарлар (Тошкент, Самарқанд, Фарғона)да, эҳтимол, қўшимча урбанизация самараси ҳисобига қайд этилган. Ўртача йиллик ҳарорат кўтарилишининг энг кичик қийматлари республиканинг тоғли ҳудудларида кузатилган.

“2019 йил ёзда республиканинг барча минтақаларида жазирама об-ҳавонинг аномал узоқ даври кузатилди. Ҳарорат 40 даража ва ундан юқори бўлган кунлар сони ўртача кўп йиллик қийматлардан ва ҳатто 2016 йил кўрсаткичларидан ошиб кетди”, деб таъкидланади ҳисоботда.

XS
SM
MD
LG