Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:48

Агар ҳид ва таъмни сезмаётган бўлсангиз, коронавирус юқтирган бўлишингиз мумкин


Жанубий Корея, Хитой ва Италияда COVID-19 юқтиргани аниқланган беморлар ҳид сезгисининг йўқолиб қолганини хабар қилган.
Жанубий Корея, Хитой ва Италияда COVID-19 юқтиргани аниқланган беморлар ҳид сезгисининг йўқолиб қолганини хабар қилган.

Буюк Британиядаги етакчи ринологлар фикрича, аносмия ва гипосмия деб аталувчи ҳид сезгисининг йўқолиб қолиши беморларда касалликнинг бошқа белгилари кўзга ташланмаса ҳам, коронавирус аломати бўлиши мумкин.

Жанубий Корея, Хитой ва Италияда тўпланган далиллар COVID-19 вирусини юқтирган кўплаб беморлар ҳид билиш сезгисини йўқотганини, аммо уларда касалликнинг бошқа аломатлари кўзга ташланмаганини кўрсатмоқда.

Британиядаги Оториноларингологлар уюшмаси ҳокимият идораларини ҳид ёки таъм билиш сезгисини йўқотган кишиларга ўзини ўзи изоляция қилишни маслаҳат беришга даъват этмоқда.

Ёшлар касалликнинг тана ҳарорати кўтарилиши ва йўталиш сингари умумий тан олинган аломатлари кўзга ташланмагани учун уни оёқда ўтказиши мумкин.

Жанубий Корея, Хитой ва Италияда COVID-19 юқтиргани аниқланган беморларнинг 1/3 қисми аносмия ва гипосмия деб аталувчи ҳид сезгисининг йўқолиб қолганини хабар қилган.

Британия Ринологлар жамияти ва Оториноларингологлар уюшмаси раҳбарларининг қўшма баёнотида маълум қилинишича, текширишлар кенг тарқалган Жанубий Кореяда беморларнинг 30 фоизида касаллик енгил кечган ҳолатларда унинг асосий белгиси аносмия бўлган. Уларда вирус юқиши билан боғлиқ тана ҳароратининг кескин кўтарилиши ёки йўтал сингари аломатлар кузатилмаган.

Баёнотга кўра, Эрон, АҚШ, Франция ва Италия шимолида ҳам беморларда ҳид билиш сезгиси аниқланган. Умумий белгиларнинг йўқлиги беморларнинг тиббий текширувдан ўтмаслиги ва ўзини ўзи изоляция қилмаслиги ҳамда касалликнинг бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетишига сабаб бўлган.

Ёшларда коронавируснинг умумий белгилари кузатилмаслиги мумкин.

Экспертлар фикрича, ёшларда коронавируснинг тана ҳарорати кескин кўтарилиши ёки йўтал сингари кенг тарқалган аломатлари кузатилмаслиги мумкин.

Улар таъм ёки ҳид билиш сезгиси йўқолиш аломатлари бор ҳар бир кишига касаллик тарқалиши олдини олиш учун ўзини ўзи 7 кун карантинга солишни маслаҳат бермоқда.

XS
SM
MD
LG