Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:59

Тошкент метроси қурилишидаги фожиа юзасидан комиссия хулосаси эълон қилинди


Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида 6 одам ўлимига сабаб бўлган ер ўпирилиши юзасидан махсус текшириш комиссияси ўз хулосасини эълон қилди.

Комиссия хулосасида айтилишича, ҳодисага хандак қиялик деворини мустахкамлаш ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, лойиҳадан четланиш ҳолати мавжудлиги, ёғингарчилик сувлари ҳамда оқова қувурларидан сизиб чиққан сувнинг интенсив тупроққа шимилиши сабаб бўлган.

Расмий маълумотга кўра¸ Юнусобод метро йўли қурилишида ўтган йилнинг 18 декабр куни рўй берган ер ўпирилиши оқибатида 6 одам нобуд бўлган.

Махсус текшириш комиссияси жабрланувчиларнинг қарамоғидаги шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 та оиланинг ҳар бирига 261 миллион 938 минг 888 сўмдан, жабрланувчи яна бир оилага 281 миллион 62 минг 782 сўм бир йўла тўланадиган бир марталик нафақа пуллари берилган.

Шунингдек, марҳумларнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ойма-ой тўланиши лозим бўлган пул маблағлари ҳисоб-китоб қилиниб, амалга ошириш учун иш берувчиларга тақдим этилган.

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ер ўпирилиши ҳақида Озодлик шу куни хабар берган эди.

Воқеа содир бўлиши биланоқ ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида авария содир бўлгани, ер ўпирилиши оқибатида бир неча киши тупроқ остида қолган бўлиши мумкинлиги ҳақида фото ва хабарлар тарқалганди.

XS
SM
MD
LG