Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:46

"Президентни мухолифат керак-керакмаслиги ҳақида гапириши ноқонуний"


Ўзбек парламенти собиқ депутати Пўлат Охунов.
Ўзбек парламенти собиқ депутати Пўлат Охунов.

Швецияда истиқомат қиладиган сиёсатчи Пўлат Охунов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг четдан келадиган мухолифатга йўл бермаслиги ҳақидаги баёнотини "нотўғри ва ноқонуний", деб атади.

27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувда Мирзиёев: "Ижтимоий тармоқларда мухолифат муҳокама қилинмоқда. У бизга қандай фойда келтирди? Мен Президент сифатида мухолифатга қарши эмасман. Бироқ у ўзимизда пайдо бўлиши учун муҳит яратишимиз керак. Бу шахслар халқнинг дардини билиши, улар билан барча муаммоларни бошидан кечириши ва шу ернинг нонини еб, сувини ичиши керак", деган.

Пўлат Оҳуновга кўра, мухолифат лидерлари ва аъзолари Ўзбекистонни аввалги президенти Ислом Каримов даврида чет элга мажбурий чиқариб юборилган.

- Ҳозирги мухолифатчилар чет элда шаклланмаган. Ўзбекистонни мустақилликка келтириш даврида мамлакатда фаолият кўрсатган ва миллат учун жон куйдирган. Каримов даврида уларни намаёндалари чет элга чиқиб кетишга мажбур бўлган. Лекин, мухолифатни асосий қисми Ўзбекистонда.

Ўзбекистон парламенти собиқ депутати, 2013 йилгача "Бирлик" партияси раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган Пўлат Охунов Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистонда ҳукмдорни назорат қиладиган механизм йўқлигини ҳам тилга олди.

Ўзбек парламенти собиқ депутати Пўлат Охунов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:24 0:00
Бевосита линк



XS
SM
MD
LG