Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:38

ТИВ Чимкентда калтакланган ўзбекистонлик талабалар ҳолидан хабар олди (ВИДЕО)


Чимкент шаҳрида таълим олаётган Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарларга қонуний чоралар кўриш ва келажакда нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарур профилактика тадбирларини ўтказиш борасида кўриладиган чоралар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қозоғистонинг Чимкентдаги Академик-инновацион университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар маҳаллий аҳолининг тазйиқига учраётгани ҳақида мурожаат пайдо бўлганди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига кўра, 21 сентябрда Чимкент шаҳридаги Минтақавий ижтимоий-инновацион университетда Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, Чимкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Университет ректори Сандибай Боранбаев, Қозоғистон Халқ ассамблеяси раиси ўринбосари Шерзод Пулатов, Қозоғистон Халқ ассамблеясининг Чимкент шаҳри бўйича раиси ўринбосари Мурадали Халмурадов, Қозоғистон Республикаси ўзбекларининг «Дўстлик» этномаданий бирлашмалари ассоциацияси раиси Икром Ҳошимжонов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси (Чимкент шаҳри унинг консуллик округига киради) вазиятни назоратга олган.

ТИВнинг топшириғига биноан Бош консулхона вакиллари шаҳарда бўлиб турибди, ҳудуд ва Университет раҳбариятлари, ўзбекистонлик талабалар билан алоқа ўрнатилган. Мамлакатдан борган талабаларга уларнинг дипломатик ваколатхона ҳимоясида эканлиги тушунтирилган.

Қайд этилишича, барча мавжуд муаммолар Чимкент шаҳри маҳаллий ҳокимияти билан биргаликда ҳал қилинади. Маҳаллий ҳокимият дипломатик ваколатхона фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.

XS
SM
MD
LG