Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:09

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари "Толибон" ҳаракати делегацияси билан учрашди


Ўзбекистон - Ташқи ишлар вазирлиги Facebook саҳифаси
Ўзбекистон - Ташқи ишлар вазирлиги Facebook саҳифаси

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, 2019 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Толибон ҳаракатининг Доҳа шаҳридаги сиёсий офиси раҳбари мулла Бародар Охунд бошчилигидаги делагация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш мақсадида мамлакатда тинч сиёсий жараёнларни илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Афғонистонга эътибор қаратаётгани учун расмий Тошкентга миннатдорчилик изҳор этган мулла Бародар бундай саъй-ҳаракатлар туфайли Афғонистон муаммоси яна жаҳон ҳамжамияти диққат марказига тушганини қайд этган.

"Толибон" ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбари афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади.

Музокаралар чоғида афғон халқининг ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши ва ўз келажагини қуриш ҳуқуқи яна бир бор таъкидланди, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG