Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:23

Ҳьюман Райтс Уотч баёноти: Ўзбекистонда Human Rights Watch вакилини қўрқитишга уриниш бўлди


Видеоблогер  Сардор Комилов (чапда) Human Rights Watch ташкилоти тадқиқотчиси Стив Свердловга Ўзбекистон пойтахти Тошкентдаги меҳмонхонада хиралик қилмоқда, 2019 йил 13 июнь.
Видеоблогер  Сардор Комилов (чапда) Human Rights Watch ташкилоти тадқиқотчиси Стив Свердловга Ўзбекистон пойтахти Тошкентдаги меҳмонхонада хиралик қилмоқда, 2019 йил 13 июнь.

(БЕРЛИН) - Бу ҳужум мустақил ташкилотларга туҳмат қилиш бўйича кенг қамровли кампаниянинг бир қисмидир.

Human Rights Watch ташкилоти текширувчиси Стив Свердлов Ўзбекистонга инсон ҳуқуқи бузилиш ҳоллари бўйича суриштирув ўтказиш учун қилган сафари вақтида агрессив оғзаки ҳужумга учради, дейилади ўтган куни Human Rights Watch тарқатган баёнотда. Ташкилот 2019 йил 13 июнда юз берган ҳужумни қоралади, ушбу ҳол Ўзбекистонда Human Rights Watch, бошқа инсон ҳуқуқи ҳимояси фаоллари ва журналистларга қарши кенг қамровли туҳмат кампаниясининг бир қисмига ўхшайди.

13 июнь куни эрталаб видеоблогер Сардор Комилов ва яна тўрт киши Свердов Тошкентда яшаб турган меҳмонхонага борди. Комилов ресепшндаги кишиларга Свердловнинг олдига келганини айтиб, унинг хонасига қўнғироқ қилади ва ўзини Human Rights Watch ташкилоти ёрдамига муҳтож қонунбузарликлардан жабр тортган киши қилиб кўрсатади.

Комилов билан шериклари Свердловнинг атрофини ўраб олиб, ҳаракатланишига қайта-қайта тўсқинлик қилади ва 20 дақиқа мобайнида унинг ортидан юриб, тасвирга олади.

Комилов кўплаб асоссиз айбловлар билан Свердловга нисбатан сўз ҳужуми уюштирди, уларнинг аксарияти сўнгги ҳафталарда интернетда пайдо бўлган туҳматларнинг инъикоси эди. Улар жўнаб кетаётиб, “Ўзбекистондан даф бўл”, деб айтди.

‒ Human Rights Watch ташкилоти экспертимиз Стив Свердловни ва унинг инсон ҳуқуқини бузаётган ўзбек амалдорларига нисбатан олиб бораётган машҳур суриштирувларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда биз бу жирканч ҳужумни қоралаймиз, ‒ деди Human Rights Watch ташкилотининг ижрочи директори Кеннет Рот. ‒ Бу Стивни қўрқитишга уриниш экани аниқ ҳамда Ўзбекистондаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ишини обрўсизлантириш учун интернетда давом этаётган кампаниянинг бир қисмига ўхшайди. Бундай обрўсизлантиришга уриниш муваффақиятсизликка учраши тайин.

Human Rights Watch ташкилоти 2017 йил августида Ўзбекистонда жойлардаги суриштирувларини қайта бошлади, бундан олдин ташкилот кўп йиллар ушбу мамлакатда фаолият юритиш имкониятидан маҳрум этилган эди. Ушбу нохуш ҳодиса Human Rights Watch ташкилоти ходимларининг 2017 йилдан бери қилган сафарларидан кескин фарқ қилади, улар ўша сафарлари вақтида нодавлат ташкилотлари, ҳукумат амалдорлари ва халқаро ташкилотлар билан эмин-эркин ва ҳеч бир таъқибларсиз ҳамкорлик қилиш имконига эга бўлган эди.

Ҳукуматнинг бир неча юқори лавозимли амалдорлари нохуш воқеа рўй бергандан сўнг маълумот олиш ва хавотирини билдириш учун Свердлов билан боғланди.

Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда асосий соҳаларда инсон ҳуқуқи билан боғлиқ аҳволни яхшилаш йўлида ижобий қадамлар қўйди, аммо жиддий ҳуқуқбузарликлар, жумладан, қамоқхоналарда қийноққа солиш, кўплаб кишиларни сиёсий важларга кўра айблаб қамаш ҳамда йиғилиш ўтказиш, сўз ва уюшмалар тузиш эркинлигининг қатъий чеклангани ҳамон сақланиб қолмоқда.

Human Rights Watch ташкилоти ушбу нохуш ҳодиса фуқаролик жамияти, жумладан, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ва журналистларга юбораётган сигналдан жиддий ташвишда. Ҳукумат сўз эркинлигини ҳимоялаши, шунингдек, ҳам интернетда, ҳам ундан ташқарида қўрқитишлардан холи, хавфсиз муҳитда ишлаши учун ушбу гуруҳлар ҳуқуқини муҳофаза қилиш борасида қадамлар кўйиши керак.

XS
SM
MD
LG