Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:01

ЕХҲТ расмийси Ўзбекистонда “Озодлик” ҳам очилишига умид билдирди


Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистонда бир қатор хорижий сайтларга қўйилган тўсиқлар олиб ташланганини олқишлади.

Бу ҳақда Твиттер орқали ёзган Дезир Озодлик радиосига қўйилган тўсиқлар ҳам тез орада олиб ташланишига умид билдирди.

Жума куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов тўсиқлар олиб ташланган сайтлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда Ўзбекистонда сўнгги ўн йилликлар давомида тўсиб келинган "Би-Би-Си" Ўзбек хизмати, "Америка овози", "Centre1", "Ferghana Agency", "AsiaTerra" ва бошқа хорижий янгилик сайтлари номлари бор, аммо "Озодлик" радиоси ва бошқа мустақил нашрлар рўйхатда келтирилмаган.

Аввалроқ Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини айрим оммавий ахборот воситаларини блоклашни тўхтатишга чақирган эди.

Комил Алламжонов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Агентлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезирнинг баёнотини билан танишиб чиққани ва айрим янгиликлар веб-ресурсларига кириш муаммолари борасидаги фактларни диққат билан ўрганиб чиққанини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG