Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:38

Хўжайлилик фермер: хусусий ширкат 8 фермерни қарийб ярим млрд. сўмга чув туширди (ВИДЕО)


Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги 8 фермер номидан боғланган Улуғбек Султонов уларни 416 ярим миллион сўмга туширишди, деб шикоят қилди.

Унинг даъво қилишича, Намангандан борганини айтган 3 шахс маҳаллий 8 фермерни пахта ва ғаллага бериладиган кимёвий ўғит ўрнига қум ва тупроқ сотиб, алдаган.

OzodMikrofon рукнига боғланган Султонов вазиятдан маҳаллий ҳокимият, прокуратура ва президент девонига арз қилгани, аммо ҳануз натижа бўлмаётганини даъво қилди.

- 3 январь куни Намангандан 3 йигит келиб, ҳокимиятга борган, шу карбомид олиб келиб берамиз, деб. Биз энди ҳокимият орқали келганидан кейин ишондик ва 8 фермер 416 ярим миллион сўмга шартнома имзолаб, пулни улар берган банк ҳисобига ўтказиб бердик. Кейин 8та фурада (юк машинаси – таҳр.) дори келди. Қарасак, 160 қопига маскировка учун дори солишган, қолганини қум-тупроқ билан тўлдиришибди. Дарҳол прокуратура, ҳокимиятни чақириб, хабар бердик. Келиб, видеога олишди, - деб даъво қилди Улуғбек Султонов.

Қуйида Султонов билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Хўжайлилик фермер: хусусий ширкат 8 фермерни ярим млрд. сўмга чув тушурди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:45 0:00
Бевосита линк

Хўжайлилик фермер таҳририятга юборган видеода маҳаллий фермерлар ва ҳокимият, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан иборат 50га яқин кишининг кимёвий ўғит ва тупроқ ортилган юк машиналарини кўздан кечираётгани акс этган.

Хўжайлидаги фермерларни ярим миллиардга чув туширишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:20 0:00

* * * * * * * * * * * * * * * * *
OzodMikrofon​ рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG