Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:31

Наманганда МИБ ходимини калтаклаган талаба уч ярим йилга қамалди


Наманганнинг Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласида яшовчи хонадонлардан бирининг эгаси алимент тўловидан 32,76 миллион сўм қарздор бўлган, яъни фуқаро “оталик бурчини” унутиб алимент маблағини тўламай келган.

Жорий йилнинг феврал ойида МИБ ходимлари тўловни ундириш учун шу хонадонга боришганида Х.Т. исмли талаба “Уйда яна бошқа буюмлар бор”, деб уйга таклиф қилган. Ижрочи уйга кириши билан талаба йигит уй эшигини қулфлаб олиб, ходимни калтаклаган.

Оқибатда давлат ижрочисининг чап қўл билак суяги синиб, туман шифохонасига ётқизилган.

"Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Норин туман суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2019 йил 5 апрелдаги ҳукмига асосан, фуқаро Жиноят Кодексининг 105-модда 2-қисми, 219-модда 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил-у 4 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланди", - деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбкрий ижро бюроси матбуот хизмати.

Ўзбекистонда МИД ходимларига қаршилик кўрсатилиши ва баъзи холларда уй эгаларининг болта кўтариб уларга таҳдид қилиши холатлари ҳақида Озодлик илгари хабар берган.

XS
SM
MD
LG