Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:02

Хитойнинг Шинжондаги сиëсатига қарши Москвада якка пикет ўтказган фаол Ўшда сўроқ қилинди


Баҳром Раҳмон Ўш милиция бошқармаси олдида.
Баҳром Раҳмон Ўш милиция бошқармаси олдида.

Ўтган йилнинг декабрида Москвадаги Хитой элчихонаси олдида Шинжон-Уйғур мухторияти маҳаллий аҳолига нисбатан қилинаётган зўравонликларни тўхтатиш талаби билан якка пикетлар ўтказган қирғизистонлик Баҳром Раҳмон Қирғизистон Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасида сўроққа тутилди.

25 февраль куни Москвадан Ўшга борган Баҳром Раҳмондан ички ишлар ходимлари Қирғизистонда аксилхитой митинглар уюштирмаслик ва норозилик намойиши тўғрисидаги Фейсбукдаги ёзувларни ўчириб ташлашни талаб қилган.

Москвада Хитойнинг Шинжондаги сиёсатига қарши пикетлар ўтказилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00

Ўш шаҳар полиция бўлимида бир неча соат давом этган савол-жавобдан чиққан Баҳром Раҳмон Озодлик мухбирига сиёсий қарашлари ва куни кеча Facebook саҳифасида жойлаштирган постида “Шарқий Туркистон” сўзини ишлатгани учун қирғиз милиция ходимлари томонидан “суҳбатга” чақирилганини билдирди.

- Кеча келувдим, бугун тонгда оперлар турибди эшигим тагида. Facebookдаги постим учун экан. Бордим, “Сен митинг ўтказаман, дебсан. “Шарқий Туркистон ҳаракати” деган террористик гуруҳ бор – шулардан эмасмисан?” деб шубҳаланишди. “Нима дейишим керак?”, десам, “Шинжон!”, дейсан деяпти! Қирғизистонда “Шарқий Туркистон” деган сўз тақиқланган экан, энди билибман! Кейинги масала, “Бизга Хитойга қарши митинг керак эмас!”, деяпти. “Мен Хитой халқига ҳеч хусуматим йўқ. Мен фақат Хитойда қурилган концлагерлар ёпилишини талаб қилмоқчимиз!”, дедим. Паспортимни олиб қолишди, 6-7 соат у ёқдан бу ёққа олиб юришди. Прокуратурага бориб келдим, тушунтириш ёздиришди, деди Озодлик билан 26 февраль кунги суҳбатда Баҳром Раҳмон.

Айни пайтда суҳбатдош¸ бу босимларга қарамасдан Ўшда Хитойнинг уйғур мусулмонларига нисбатан тутаëтган сиёсатига қарши митинг уюштириш ниятидан воз кечмаганини билдирди.

- Москвадаги пикетни Facebookда кўришибди, “Бу қаерда тушган? Сени ким молиялаштираяпти?” деди. Мен ҳаммасини ўз пулимга қилганимни айтдим. Facebookдаги постни ўчиртиришди. Жиноят иши қўзғатвориши мумкин экан акс ҳолда. Ҳозир “миллий низо қўзғатиш”, деб маъмурий жаримага тортишлари мумкин, деди Баҳром Раҳмон.

Баҳром Раҳмон яқин орада Ўш мэриясидан рухсат олиб, минг кишилик митинг уюштиришга ҳозирлик кўраётганини билдирди.

Б.Раҳмон: "Шарқий Туркистон" сўзи Қирғизистонда тақиқланган, дейишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:40 0:00
Бевосита линк

2018 йилнинг декабрь ойи ўрталарида Москвадаги Хитой элчихонаси олдида бир гуруҳ фаол Шинжон-Уйғур мухторияти маҳаллий аҳолига нисбатан қилинаётган зўравонликларни тўхтатиш талаби билан якка пикетлар ўтказганди.

Қўлларига “Хитой! Концлагерни ёпинг - озодлик эшикларини очинг!”, “Хитойдан Шарқий Туркистондаги мусулмонлар концлагерини ёпишни талаб қиламиз!”” шиорларини кўтариб чиққан пикетчилар халқаро жамоатчиликни Шинжон-Уйғур мухториятида уйғур, қирғиз, ўзбек ва қозоқ миллатига мансуб аҳолини таъқиб қилиш амалиётини тўхтатишга ëрдам бериш, БМТ Хавфсизлик кенгашини эса бу масала юзасидан махсус резолюция қабул қилишга чақирган эдилар.

Бундан аввалроқ Қирғизистон, Қозоғистон, АҚШ, Татаристон, Туркия ва бошқа давлатларда Шинжон-Уйғур мухториятидаги маҳаллий аҳоли ҳимоясига қатор норозилик акциялари бўлиб ўтганди.

Хусусан¸ Қозоғистонга кўчиб келган хитойлик этник қозоқлар Олмаотада бир неча тадбир ўтказиб, қозоқ ҳукуматини «қайта тарбиялаш лагерлари»даги яқинларини озод этишга кўмаклашишга чақирган эди.

Айни пайтда¸ дунë мусулмонларининг муқаддас зиëратгоҳлари жойлашган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Хитой раҳбари Си Цзинпин билан учрашуви чоғида Пекиннинг мусулмонларни қайта тарбиялаш лагерлари жорий этганини "террорчиликка қарши кураш сифатида" қўллаб-қувватлади.

XS
SM
MD
LG