Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:31

Суд рўмол ўрагани учун ўқишдан ҳайдалганини даъво қилган қизнинг шикоятини асоссиз деб топди (ВИДЕО)


Халқаро Ислом Академиясига ҳижоб ва рўмолда келиш тақиқланган
Халқаро Ислом Академиясига ҳижоб ва рўмолда келиш тақиқланган

20 февраль куни Маъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди рўмол ўрагани учун Халқаро Ислом Академиясидан ҳайдалганини даъво қилган Луиза Муминжанованинг даъво аризасини асоссиз деб топди. Суд қарори ҳақида Озодликка 19 яшар Луиза Муминжонованинг ўзи маълум қилди.

2018 ўқув йилида Давлат бюджети асосида Халқаро Ислом Академиясига ўқишга қабул қилинган хоразмлик Луиза Муминжанова ўқишга рўмолда келгани учун дарсларга киритилмаган ва орадан бир ой ўтиб 140 соатдан кўп дарс қолдирган деган сабаб билан ўқишдан ҳайдалган эди.

Бунга эътирозан Луиза Муминжанова 10 февралда Ўзбекистондаги тўртта идора - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқаро Ислом Академияси - устидан судга ариза киритди.

У суддан рўмол ўраган қизларни ўқишга киритмасликни ғайриқонуний ва эътиқод эркинлигининг поймол этилиши деб топишни сўради.

Аммо, Луиза Муминжанованинг айтишича, маъмурий ишлар бўйича Шайхонтоҳур туман суди уни Халқаро Ислом Академиясининг "ички низомини бузгани учун" ўқишдан бўшатилганини асосли деб ҳисоблаган.

Луиза Муминжанова ўқув йили бошида 100 дан ортиқ рўмол ўраган қизга рўмол ёки ўқишни танлаш талаби қўйилгани ҳақидаги унинг арзига суд умуман тўхталмаганини айтди.

Ислом академияси қизлари ҳижобга тақиқ боис парик кия бошлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:32 0:00

Президент Мирзиёев фармони билан ташкил қилинган Тошкентдаги Халқаро Ислом академиясида талабалар рўмолини ечишга мажбурлангани ҳақида Озодлик хабар берганди.

Озодлик шунингдек рўмоли ечтирилган қизлар ўқишга парик кийиб келишга мажбур бўлгани ҳақида видео лавҳа тайёрлаганди.

Ислом академиясида калта юбка кийган ёки шортик кийган абитуриентларга ҳам очиқ кийинмаслик талаби қўйилган.
Ислом академиясида калта юбка кийган ёки шортик кийган абитуриентларга ҳам очиқ кийинмаслик талаби қўйилган.

Озодлик билан суҳбатда ўзини Тошкент Халқаро Ислом академияси ректори ёрдамчиси деб таништирган расмий талаба қизларнинг ҳозирда ҳам ўқишга ҳижоб ёки рўмолда дарсга қўйилмаслигини тасдиқлаганди.

Луиза Муминжанова суд ажрими устидан юқори инстанциялар ва "керак бўлса халқаро судга"ча боришини билдирди.

XS
SM
MD
LG