Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:41

Транспорт вазири тайинланганидан 4 кун ўтиб, у бошқарадиган вазирлик ҳам таъсис этилди


Президент Шавкат Мирзиëев Очилбой Раматов билан Хива вокзалида.
Президент Шавкат Мирзиëев Очилбой Раматов билан Хива вокзалида.

Президент Шавкат Мирзиёев февралнинг биринчи кунида иккита янги вазирликни жорий этди.

Президентнинг 1 февралдаги қарори билан Энергетика ваъзирлиги таъсис этилгани бир неча кун олдин хабар қилинган эди.

Транспорт вазири тайинланганидан 4 кун ўтиб, у бошқарадиган вазирлик ҳам таъсис этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00

7 февралда эълон қилинган расмий маълумотда, 1 февраль куни “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони имзолангани ва бу фармон асосида Транспорт вазирлиги ташкил этилгани эълон қилинди.

​Фармонда Транспорт вазирлиги Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги негизида ташкил этилиши қайд этилган.

Вазирлик автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари, метрополитен, йўл хўжалигини ривожлантириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Фармонга мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг транспорт соҳасига оид ваколатлари ҳам янги тузилган вазирлик ваколатига ўтказиб берилди.

Шавкат Мирзиëевнинг 2018 йил ноябрь ойидаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ҳукумат комиссиясига 2019 йилнинг 15 январига қадар Транспорт вазирлиги тузиш бўйича таклифлар киритиш топширилган эди.

Қизиғи шундаки, ҳали Транспорт вазирлиги тузилмай туриб, Шавкат Мирзиёев 28 январь кунги қарори билан Бош вазирининг 1-ўринбосари Очилбой Раматовни транспорт вазири этиб тайинлаган.

Озодлик радиосига 31 январь куни бу борада фикр билдирган соҳа мутахасисслари Транспорт вазирлиги тузилишига қарши бўлган Очилбой Раматов транспорт вазири этиб тайинланганидан таажжуб билдирган эдилар.

«Президент¸ транспорт-логистика соҳасини инқирозга олиб келган одамни Транспорт вазири этиб тайинласа¸ демак Мирзиëевга бу соҳадаги ҳақиқий аҳвол ҳақидаги маълумот етиб бормаяпти»¸ - деди Озодликка шахси очиқланмаслигини сўраб гапирган соҳа мутахассислари.

Озодлик суҳбатлашган транспорт-логистика соҳасида ишловчи тадбиркорлар ҳам бу соҳа бошқарувини “21-асрга тўғри келмайдиган” вазиятда деб баҳолаган эидлар.

“Бу соҳанинг расво бўлганини исботлаш учун ДХХ дан ҳужжат-далил олишга ҳожат йўқ. Халқ кўриб турипку аҳволни – билетлар қани? На поезд¸ на самолëтга онлайн билет олишнинг иложи йўқ¸ ҳалиям ўзларининг кассаларида сотиш керак. Нима учун? Қаерда нақд пул айланса¸ ўша жойда катта коррупция бор. Билет ололмайсиз¸ поезд ë самолëтга чиқсангиз¸ ярми бўш. Қани Россия¸ Қозоғистонга қўйиш ваъда қилинган автобуслар? Нима учун Ўзбекистон ҳудудида бошқа давлатларнинг автобуслари қатнаяпти? Ҳукуматлараро келишувда бунақа қатновлар тақиқланганку! Бунақа қатновдан тушаё​тган пуллар кимларнинг чўнтагига кетаяпти?”¸ деб айтган эди Озодликка транспорт соҳаси бўйича мутахассис тадбиркор.

XS
SM
MD
LG