Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:02

Андижонда тиббиёт ходимлари қасам ичмади


Ижтимоий тармоқларда тарқаган бу суратда Сирдарë вилоятидаги касалхоналардан бирида ўтказилган қасамëд маросими акс этган.
Ижтимоий тармоқларда тарқаган бу суратда Сирдарë вилоятидаги касалхоналардан бирида ўтказилган қасамëд маросими акс этган.

Андижонлик шифокорлар тиббиёт соҳасига берилаётган эътиборга ўз муносабатини қасамёд билан эмас, балки ҳар бир туман ва шаҳар аҳолиси билан ташкил этиладиган очиқ мулоқотларда ҳисоботлар бериш орқали билдиришмоқда, деб хабар қилди kun.uz сайти.

Айтилишича, жойларда бўлиб ўтадиган учрашувларда, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари ҳам иштирок этиб, соҳада мавжуд муаммоларни ўрганиши режалаштирилган.

22 ноябрь куни Андижон шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш коллежи ва қурилиш коллежи биносида Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги 1- ва 3- сон оилавий поликлиникалар, вилоят ихтисослашган шифохоналари тиббиёт ходимлари шаҳар аҳолиси олдида соҳада олиб бораётган фаолиятлари, тизимда амалга оширилган ижобий ишлар, келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар бўйича ҳисобот беришди.

Сирдарë¸ Фарғона¸ Тошкент ва Бухоро вилоятлари тиббиëт бошқармалари расмийлари ўтган ҳафтадан бошлаб қасамëд тадбирлари ўтказилаëтгани ва қасамёд матнининг Тошкентдан юборилганини Озодликка билдирган эди.

Қасамёд тадбири Андижонда нима учун ўтказилмагани kun.uz хабарида айтилмаган.

XS
SM
MD
LG