Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:56

Президент мактабларини чет эллик мутахассислар бошқаради


Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга кўра, Президент мактабларининг асосий мақсади мамлакатнинг ҳар бир вилоятида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ривожланишига керакли шароитлар яратишдир.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Вазирнинг айтишича, Президент мактаблари STEAM (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика)) фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади.

Яъни, президент мактабларида ёшларга математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилади.

«Президент мактабларида ўқувчиларни танлаш ва таълим сифатини таъминлаш учун уларни хорижлик мутахассислар бошқарадилар. Шу билан бирга, мактабга малакали хорижлик ҳамда маҳаллий педагоглар жалб этиладилар ва уларнинг фаолиятига керакли шарт-шароитлар яратилади», деган Шерзод Шерматов.

Президентнинг ташаббусига кўра биринчи мактаб Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ташкил этилади. Президент мактаблари босқичма-босқич мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам очилади, деди вазир.

XS
SM
MD
LG