Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:55

Давлат айбловчиси милиция бошлиғини 5 йилга қамашни сўради


Daghestan -- prosecutor / public justice, justice / правосудие / весы, мечь
Daghestan -- prosecutor / public justice, justice / правосудие / весы, мечь

13 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Ургут тумани судида судья А. Аҳмадов раислигидаги суд мажлисида Қашқадарё вилоят, Қарши тумани ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ражабовга оид жиноят ишини кўриб чиқди. Суд мажлисида давлат айбловчиси А. Расулов собиқ милиция бошлиғи Жаҳонгир Ражабовни 5 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради.

Прокурор фикрича, жазонинг 2 йили қамоқда, 3 йили манзил колонияларда ўталиши лозим.

Шунингдек, милиция бошлиғи зиммасига жабрланувчиларга келтирилган моддий ва маънавий зарарлар фуқаролик судлари орқали ундирилиши белгиланди.

Милиция бошлиғининг ҳимоя тарафи эса унинг мансаб ваколатидан четга чиқмагани, чиқиши ҳам мумкин эмаслигини айтишмоқда. Чунки қишлоқ хўжалиги фаолияти унинг мансаб ваколатларига кирмайди. Аксинча, унга бу ваколатлар ҳукумат сиёсати доирасида белгиланган. Ўзбекеистон Республикасининг “Давлат ҳокимяти тўғрисида”ги, “Милиция тўғрисида”ги Қонунларида ҳам бундлай ваколатлар кўрсатилмаган.

“Собиқ милиция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш)да кўрсатилган жиноятни содир этишда айбланмоқда.

Суд шу йилнинг 24 ноябрида ўз ҳукмини эълон қилиши мумкин.

Қарши тумани ИИБ собиқ бошлиғи Жаҳонгир Ражабов буғдой режасини бажролмаётган фермерларни бир сафга қўйиб, мунтазам калтаклаб келганлиги ҳақида Озодлик жорий йилнинг 27 июнида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG