Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:33

МИБ 15 ойда қарийб 22 триллион сўм қарз ундирди


2017 йилнинг июнидан 2018 йилнинг сентябригача Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича 21,9 триллион сўм миқдоридаги қарзнинг ундирилиши таъминланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ Бюро директори Ботир Қудратхўжаевга таяниб хабар қилди.

Бюро раҳбарнинг қайд этишича, бу аввалги худди шундай даврга нисбатан 6,6 триллион сўмга кўпроқ демакдир.

Маълумотларга кўра, шунингдек, коммунал хизматлар учун бюро ходимлари томонидан истеъмолчилардан 29,5 триллион сўм ундириб олинган. Шунинг 15,4 триллиони — электр энергияси, 13,2 триллиони — табиий газ, 834,6 миллиард сўми — сув истеъмоли учундир.

XS
SM
MD
LG