Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:36

Андижондаги коллеж ётоқхоналари оғир шароитда яшаётган аёлларга берилади


Тошкент вилоятининг Нуробод шаҳарчасидаги коллеж биноси.
Тошкент вилоятининг Нуробод шаҳарчасидаги коллеж биноси.

Андижон вилоятида оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган ва боқувчисини йўқотган аёлларни уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.

Қарорга мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вилоятдаги бўш турган 16 та ётоқхона биноси турар-жойларга айлантирилади.

Мазкур уй-жойлар оғир шароитда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилаётган хотин-қизлар, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аёлларга берилади.

Турар-жойларга талабгорларни танлаш ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, бўш турган ётоқхоналарнинг ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ва мактабгача таълим муассасаларига айлантирилган қисми тадбиркорларга белгиланган тартибда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига “ноль” харид қийматида сотилади ёки текин фойдаланиш шартномаси асосида берилади.

XS
SM
MD
LG