Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:50

UzCard фаолияти қайта тиклангани хабар қилинди


UzCard компанияси шу номдаги онлайн тўлов тизими фаолияти такланганини ўзининг расмий сайтида эълон қилди.

Қайд этилишича, тизимдаги носозлик аниқланганидан сўнг, мутахассислар томонидан уларни бартараф этиш, процессинг маркази фаолиятини тиклаш ва карточка маълумотлари сақланиб қолинишини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган, шунингдек, рўй берган ҳодиса текширувдан ўтказилган.

Компания карта эгаларидан, тадбиркорлардан ва ҳамкорларидан узр сўраган.

UzCard тизимининг 15 сентябрда ишдан чиқиши Ўзбекистондаги 18 миллиондан ортиқ пластик карта муомаласига таъсир кўрсатди. Марказий банк маълумотларига кўра, 2018 йилнинг январь-август ойларида тўлов терминаллари орқали 39,2 триллион сўм пул тушган. Бу эса кунига ўртача 160 миллиард, соатига ўртача 6,7 миллиард сўм дегани.

XS
SM
MD
LG