Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:43

Россияда маҳаллий сайлов куни пенсия ислоҳотидан норозилар ушланди (ВИДЕО)



2 сентябрда Барнаул шаҳрида пенсия ёшини ошириш бўйича таклифга қарши норозилик намойиши ўтказилган эди
2 сентябрда Барнаул шаҳрида пенсия ёшини ошириш бўйича таклифга қарши норозилик намойиши ўтказилган эди

Россиялик сайловчилар минтақавий ва маҳаллий сайловга йўл олди. Ушбу сиёсий тадбир ҳукуматнинг пенсия ёшини оширишга оид зиддиятли режасидан халқ норози бўлган пайтда ўтди.

Россия бўйлаб сайлов участкалари 9 сентбярда очилди. Ушбу сайловда унинг 85 та маъмурий бўлинмасидан 21 таси, жумладан, Москва шаҳрида ижроия ҳокимияти раҳбарлари, 16 та ҳудудда қонун чиқарувчи органлар вакиллари, бошқаларида эса шаҳар ҳокимлари ва бошқа маҳаллий лавозимдаги кишилар сайланади.

Сайлов президент Владимир Путин билан бош вазир Дмитрий Медведев ҳукуматига пенсия ёшини эркаклар учун 60 ёшдан 65 ёшга, аёллар учун 55 ёшдан 63 ёшга ошириш таклиф қилингандан бери илк йирик синов бўлади. Кейинчалик Путин аёлларнинг пенсияга чиқиш ёшини 63 дан 60 ёшгача туширди.

Мухолифат етакчиси Алексей Навальний сайлов бўладиган 9 сентбярь куни бутун Россия бўйлаб пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари ўтказишга чақирди.

Режалаштирилган намойишлардан олдин Россия ҳокимият идоралари Навильнийнинг бир неча машҳур сафдошларини ҳибсга олди. Ўзи 30 кунлик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Бунга унинг январда оммавий йиғилишлар ва кўча намойишлари тўғрисидаги қонунчиликни бузгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Навальний бошлик қоррупцияга қарши жамғарманинг тергов масалалари бўйича раҳбари Георгий Албуровнинг Твиттер орқали хабар қилишича, 8 сентябрда Москвада ҳибсга олинган. Унга давлат тадбирлари тўғрисидаги қонунларни бузиш айби қўйилмоқда.Бунга сайлов кунидаги норозилик намойишларини ташкил қилиш ҳам киради.

У ҳибсга олингач, Санкт-Петербург поездига кечикиб қолди ва ўша шаҳарда ўтказилиши керак бўлган пенсия ислоҳоти режасига қарши норозилик намойишида қатнаша олмади.

5-9 сентябрь кунлари ҳокимият идораларинамойиш уштирмоқчи бўлган 50 кишини ҳибсга олди.

Турли сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 90 фоизи пенсия ёши оширилишига қарши. Аҳолининг ярми бунга қарши намойишларга чиқишни истайди.

Июль ойида Давлат думаси пенсия ёшини ошириш ҳақидаги таклифни биринчи ўқишда қабул қилгандан сўнг Путинни ҳам, Медведевни ҳам, ҳокимиятдаги “Бирлашган Россия” партиясини қўлловчилар сони анча-мунча камайиб кетди.

XS
SM
MD
LG