Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:34

Ҳибс қилинган ўзбек блоггерлари ҳимоясига имзо тўпланмоқда. Блоггерларни қўлга олиш давом этаётгани айтилмоқда


Қўлга олингани айтилаётган ўзбек блоггерлари.
Қўлга олингани айтилаётган ўзбек блоггерлари.

Ўзбекистонлик қатор блоггерларнинг ҳибсга олиниши ижтимоий тармоқларнинг ўзбек контентида норозилкларга сабаб бўлди. 2 сентябрдан шу кунгача ҳибсдаги ўзбек блоггерлари ҳимояси учун эълон қилинган петицияга 800 одам имзо чекди.

Ҳибс қилинган ўзбек блоггерлари ҳимоясига имзо тўпланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:11 0:00

“Биз ҳуқуқий демократик давлатда истиқомат қиламиз ва президентнинг олий минбардан сўзлаган сўзларига ишонамиз. Ватанимизда бўлаётган ҳамма воқеа-ҳодисаларни кузатиб, мушоҳада қиламиз. Гувоҳи бўлаяпмизки, айрим мансабдорлар ўз амали билан ҳукуматга, аввало, халқимиз учун эзгулик эшикларини ланг очиб юборган президентга ишончсизликни пайдо қилишмоқда. Ҳар бир салбий ҳодисада содда одамлар мамлакат раҳбарини айблаши мумкин.

Шунинг муносабати билан ижтимоий тармоқда Мусанниф Адҳам ҳамда Зиёвуддин Раҳим ва Отабек Усмоновларни қўллаб-қувватлаш учун овоз йиғишни бошлаймиз. Изоҳда ўз исм-шарифингиз ва манзилингизни қолдиринг”, дейилади петицияда.

Аввалроқ Озодлик радиоси тошкентлик блогерлар - Атхам Олимов (Мусанниф Адҳам), Зиёдулла Кабиров (Зиёвуддин Раҳим), андижонлик Отабек Усмонов ва қўқонлик Хуршидбек Муҳаммадрозиқов милицияга олиб кетилиб, кейин ҳуқуқ-тартибот ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаганликда айбланиб 10-15 кунлик ҳибсга ҳукм қилинганлари тўғрисида хабар берган эди.

Милицияга 2 сентябрь куни чақиртирилган тошкентлик 41 яшар блогер Миразиз Аҳмедовнинг тақдири номаълум қолмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов 5 сентябрь куни наманганлик Дилшодбек Халилов, тошкентлик Тўлқин Остонов ва Сулаймон Эркин каби блоггерлар ҳам қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Ижтимой тармоқларда президент Мирзиёевга блоггерларни озод қилиш талаби билан мурожаат қилинган видеолар ҳам тарқала бошланди.

Умиджон Ҳасан исмли блоггер эса: “Қўлга олинган блогер дўстларимиз ўз муддатини ўтаб чиқади. Ва янада босиқроқ ёзадиган бўлиб қолишади... Аммо энди эркин нафас олаётган жамиятниг онгига қўрқув уруғини экишнинг нима кераги бор эди, тушунмайман. Ҳатто лирик мавзуда ижод қиладиган беозор шоир болалар ҳам ҳадик ва хавотирга тушиб қолиб ёзишга иккиланяпти. Қўрқувга маҳкум этилган миллатдан эркин фикрлар, интеллектуаллар чиқадими-йўқми – билмадим”, деб ёзди.

Аввалроқ ўзбекистонлик таниқли блоггер, Ўзбекистондаги энг йирик онлайн кутубхона - Ziyouzнинг асосчиси Давронбек Тожиалиев ҳам милицияга чақиртирилди, унга нисбатан жиноят иши очилган бўлиши мумкин, деган хабар тарқалган эди. Бироқ Давронбек Тожиалиев Озодлик радиоси билан бўлган суҳбатда бу хабарни рад этди.

Блоггерларни ҳибсга олиш ҳаракатлари 25 август куни Муҳаммад Шакур номи билан танилган, кўпроқ ижтимоий муаммоларни ёритиб келаётган блогер Шокир Шариповнинг огоҳлантирилишидан бошланганди.

Блогернинг Озодликка айтишича, унинг Қибрайдаги уйига 8 кишидан иборат орган ходимлари ҳеч қандай ҳужжатсиз кириб келиб, уни ички ишлар бўлинмасига олиб кетганлар.

Биринчи гуруҳ ногирони бўлган Шокир Шарипов унга нисбатан маъмурий иш очилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG