Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:58

Жиззахнинг Каримов кўчасида рўй берган автоҳалокатда икки аёл нобуд бўлди


Жиззах шаҳрида 31 август куни “ВАЗ-2106” русумли автомашина “Зил-131” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида икки аёл ҳалок бўлди.

Ҳалокат Жиззах шаҳрининг Ислом Каримов номли кўчасида рўй берган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, автоҳалокатда “ВАЗ-2106” автомашинаси йўловчилари икки аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай улар вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ЙТҲ юз бергани, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб рафиқаси ва қизи ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

30 август куни эса Фарғонанинг Бешариқ туманида автобус ағдарилиши оқибатида 7 аёл жароҳатланиб, реанимацияга ётқизилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG