Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:41

Журналист Бобомурод Абдуллаев суд залидан озод қилинди (ВИДЕО)


Журналист Бобомурод Абдуллаев
Журналист Бобомурод Абдуллаев

45 яшар журналист Бобомурод Абдуллаев ва унинг жиноий шериклари сифатида кўрилган уч киши устидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бир неча ҳафтадан буён давом этган суд жараёни 7 май куни якунига етди.

Шу куни суд ҳукми ўқилди. Журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- моддаси, 1- кисми, “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлатга ўтказиш ва 3 йилга ахлок тузатиш ишларига жалб этиш жазоси тайинланди.

Б. Абдуллаев: Аввалги раҳбар дунë ҳамжамияти илтимосини бир тийинга олмасди¸ ҳозир сиëсат ўзгарди!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00

Суд залида иштирок этган мустақил журналист Абдураҳмон Ташановнинг Озодликка айтишича, судья Зафар Нурматов судланувчи Бобомурод Абдуллаев ҳибсда сақланган 221 кунни эътиборга олиб, бу муддатни белгиланган жазо муддатидан чиқариб ташлаган.

Суд ҳукми билан Бобомурод Абдуллаев суд залидан озод қилинди.

Абдуллаевнинг жиноий шериклари сифатида судланган 3 фуқаро суд ҳукми билан оқланиб, суд залидан озод қилинди.

Суд мажлисида иштирок этган фаол Дилором Исҳоқованинг Озодликка айтишича, суд Бобомурод Абдуллаев ва унинг шериклари сифатида судланганларни жавобгарликка тортишга алоқадор мансабдор шахсларнинг ушбу иш билан боғлиқ ҳаракатлари юзасидан текширув ўтказиш тўғрисида хусусий ажрим чиқарган.

Суднинг 7 май кунги ҳукмига оид маълумотларнинг барчаси суд мажлисида иштирок этганлардан олинди. Озодликда, ҳозирча, суд ҳукми матни йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Конституцион тузумига тажовуз қилиш ва амалдаги ҳукуматни ноқонуний ағдариш каби жиноятларни содир этганликда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаётхон Насриддинов ҳамда икки тадбиркор - Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар устидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида олиб борилаётган суд ишининг 2 май кунги мажлисида прокурор суддан Абдуллаевга беш йил қамоқ жазоси тайинлашни, қолган уч судланувчини оқлашни сўраган эди.

Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланаётган эди.

Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумон қилиниб судланди.

Бобомурод Абдуллаев ва бошқалар устидан суд ҳукми Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари кутилаётган кунларга тўғри келди.

Суднинг спорт шарҳловчиси Бобомурод Абдуллаевни озод қилиш қарори мамлакатда доимий ҳуружларга учрайдиган ўзбек журналистларига умид беради, лекин бу ҳукм ортидан фикр билдириш эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қиладиган конкрет ислоҳотлар амалга оширилиши лозим, деб баёнот берди халқаро Amnesty International ташкилоти.

XS
SM
MD
LG