Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:31

Умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров қамоқда "Мен бахтлиман" деган китоб ёзди


Азимжон Асқаров суд жараёнида.
Азимжон Асқаров суд жараёнида.

Ўшдаги 2010 йилги миллатлараро низо ташкилотчиларидан бири сифатида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров қамоқхонада “Мен бахтлиман” деб номланган китоб ёзди.

Азимжон Асқаровнинг “Мен бахтлиман” китоби ўзбек ва рус тилларида нашр этилди. Китоб ҳақида ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Ҳадича Асқарова билан суҳбатлашдик.

Умрбод қамоққа ҳукм этилган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров қамоқхонада “Мен бахтлиман” деган китоб ёзди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:58 0:00

Кўплаб халқаро ташкилотлар Ўш воқеаларида айбланиб 2010 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Азимжон Асқаровга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини билдириб келади.

Азимжон Асқаровга 2015 йили АҚШ Давлат департаментининг “Инсон ҳуқуқлари фаоли” мукофоти топиширилган. Шундан сўнг Бишкек ҳукумати норозилик сифатида Вашингтон билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик шартномасини бекор қилган эди.

2016 йилнинг апрелида БМТ Қирғизистон Асқаровни озод қилиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилгач, Олий суд бу ишни қайта кўриб чиқиш учун Чуй вилоят судига жўнатган эди.

Бироқ 2017 йилнинг январида Чуй вилоят суди Асқаров ишини 4 ой давомида қайта кўриб чиқиб, унга нисбатан чиқарилган умрбод қамоқ жазсоини тасдиқлаган. Бу ҳукм кўплаб халқаро ташкилотлар, жумладан БМТнинг ташвишига сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG