Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:47

Тошкент бош имом-хатиби Анвар қори инсультга чалиниб оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечирди


Анвар Турсунов
Анвар Турсунов

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бош имом-хатиби 60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель куни жарроҳлик амалиëтини бошдан кечирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансурнинг Озодликка айтишича¸ ”Турсунов бир томонидан инсульт бўлиб жарроҳлик амалиëтини ўтказган¸ бугунги жума ваъзини унинг ëрдамчиси ўқийди”.

Озодлик мухбири Анвар қори ëтган нейрореанимация бўлими эшиги олдигача борди
Озодлик мухбири Анвар қори ëтган нейрореанимация бўлими эшиги олдигача борди

“Инсульт” бўлиб касалхонага тушган Турсуновнинг яқинлари ва Озодлик суҳбатлашган докторларга кўра¸ жарроҳлик амалиëтидан кейин Турсуновнинг аҳволи “қониқарли” ва “барқарор” қолмоқда.

Тошкент бош имом-хатиби Анвар қори инсультга чалиниб оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00
Бевосита линк

Минор масжидининг жума хутбаси 6 апрель куни ижтимоий тармоқда жонли эфирга узатилмади. Хутбани Минор масжиди имом ноиби 38 яшар Давлатиёров Мирзоискандар Дадахонович ўқиди. Озодлик билан суҳбатда Давлатиëров хутба давомида " Касал ëтган Анвар қорини дуо қилганини" айтди.

Мирзоискандар Давлатиëров
Мирзоискандар Давлатиëров

Анвар қори Турсунов Ўзбекистонда энг кўзга кўринган расмий дин уламоларидан ҳисобланади.

Суиқасддан омон қолган имом

2009 йилда Анвар қори суиқасдга нишон бўлган эди.

Ўша йилнинг 31 июл тунида уч нафар шахс Анвар қорини ўзининг уйи ташқарисида 9 жойидан пичоқлагани жиноят иши ҳужжатларида ëзилган.

Ҳужумчилар воқеа жойидан қочгани ортидан 2009 йилда Тошкентда йирик қидирув амалиёти ўтказилган эди.

Қорига суиқасд юзасидан 70 га яқин одам ҳибсга олинган. Аммо маҳкама ёпиқ бўлган.

Суиқасд буюртмачилари ва жиноят мотивлари ҳақида маълумот берилмаган.

Ëсин ўқиб Каримов иситмасини туширган имом

Анвар Қори Турсунов Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов жон бераëтганига гувоҳ бўлган имом. Айнан Турсунов 2016 йилнинг сентябр ойида Каримовнинмг ўлигини ювиб жанозасини ўқиган эди.

Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева номидан унинг матбуот котиби Оқила Тоирова Инстаграм тармоғидаги саҳифасида ёзишича, иситма ичида ётган отасига Анвар қори “Ёсин” сурасини ўқиган.

"Озгина вақтдан сўнг Анвар қори Минор масжидининг бошқа бир неча қорилари билан биргаликда етиб келишди. Билмадим, бу тасодифми ёки йўқ, аммо қорилар “Ёсин” сурасини ўқишни бошлашлиги заҳоти юртбошимизнинг тана ҳароратлари 36.5 га пасайди", дея хотирлайди Лола Каримова-Тиллаеванинг котибаси Оқила Тоирова.

Тоированинг ёзишича, Анвар қори Каримов жасади устига қўйиш учун райҳон олиб келган:

«Биз улар билан видолашиш учун палаталарига кирдик, шу он Анвар қори ва уларнинг иккита шогирдлари ҳам хонага киришди. Улар қўлларида бир қучоқ райҳонни ушлаб туришар эди. Шунда Лола қоридан, бу шундай одатми, деб сўради. Унинг саволига жавобан Анвар қори, марҳумни уларнинг севимли гуллари билан ёпмоқчи эканликларини айтдилар. Шундан сўнг президентимизни оқ мато билан ёпишди, ҳамда Анвар қори, уларинг шогирдлари ва Лола марҳум бошининг тепаси, елка, қўлларининг устига райҳон гулларини қўйишди ва президентимиз тамомила райҳон гулларига буркандилар деб хотирлаган эди марҳум Каримовнинг сўнгги кунларини Оқила Тоирова.

Филолог имом

Анвар қори Турсунов 2015 йил ноябрь ойидан бошлаб "Минор" жомеъ масжидида имом-хатиб сифатида ишлаб келади.

Анвар қори Турсунов бунгача Шайхонтоҳур туманидаги "Хўжа Аҳрор Валий" масжиди имом-хатиби эди.

Анвар қори Турсунов 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, 1981 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йил Тошкент Ислом институтини тамомлаган.

Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятини 1981-1984-йилларда “Ёшлик” журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган.

Анвар қори 1994-1999 йилларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган.

Анвар қори Турсунов 1999 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда. У 1989—1992 йилларда Қуръони Каримнинг биринчи ўзбекча таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.

XS
SM
MD
LG