Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:29

Москва Лондоннинг санкцияларига жавобан Британия дипломатларини чиқариб юбормоқчи


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия Буюк Британия жорий қилган санкцияларга жавобан британиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди. Бироқ Лавров неча нафар дипломат бадарға қилиниши ва бу чора қачон амалга оширилишини очиқламади. Россия ташқи ишлар вазири россиялик собиқ разведкачининг заҳарланишида Лондон Россияни айблаганини қоралади.

Буюк Британия ўз ҳудудидан Россиянинг 23 дипломатини чиқариб юборажаги тўғрисида Британия бош вазири Тереза Мэй 14 март куни баёнот берди.

Бош вазирга кўра, шунингдек, Британия расмийлари Россияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига бормайди, Лондон Москва билан олий даражадаги алоқаларини чеклайди.

"Қабул қилиб бўлмас бу инцидентдан кейин биз алоқаларимизни шу пайтгача бўлган даражада қолдира олмаймиз. Шунинг учун биз олий даражадаги барча икки томонлама алоқаларимизни тўхтатиб турамиз, шунингдек, ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Буюк Британияга келишига доир таклифимизни қайтариб оламиз”, деди Мэй 14 май кунги чиқишида.

Расмий Лондон Кремлни Британия ҳудудида Россия разведкасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Совуқ уруш даврида ишлаб чиқилган нервни фалаж қилувчи газ билан заҳарланишини изоҳлашни талаб қилган эди. Хусусан, Мэй Москвадан Совет Иттифоқида ўтган асрнинг 80-йилларида ишлаб чиқарилган нервни фалаж қилувчи газ Британияга қандай келиб қолганини тушунтириб беришни талаб қилган.

XS
SM
MD
LG