Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:47

"Аҳмадбой" қамалди. Мулклар ва $12 000 000 га доир алоҳида иш тергови кетмоқда


Аҳмадбой иши Banner
Аҳмадбой иши Banner

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди чинозлик “Аҳмадбой” номи билан танилган Аҳмаджон Турсунбоев 13 йиллик қамоққа ҳукм қилди.

Суд мажлисида қатнашган "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамиятининг Тошкент вилоят бўлими раиси, журналист Абдураҳмон Ташановга кўра, судья ҳозирда одамларнинг мулкини қайтариш бўйича алоҳида жиноят иши тергови бораётганини айтган. Мулклар ва пуллар масаласи шу жиноят иши доирасида кўриб чиқилади.

Судда эълон қилинган расмий маълумотга кўра, тергови бораётган иш доирасида жуда кўп кўчмас мулк, моддий-товар бойликлар, шу жумладан, автомобиллар, шунингдек, 12 ярим миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул хатлаб қўйилган.

Аҳмаджон Турсунбоевга берган пулини қайтиб ололмаганларга тегишли тартибда судга мурожаат қилиш тавсия қилинди.

Қуйида журналист Абдураҳмон Ташанов билан суҳбатни тингланг:

Молиявий пирамидада айбланган "Аҳмадбой" 13 йилга қамалди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:51 0:00
Бевосита линк

Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, Аҳмаджон Турсунбоев 13 йилга озодликдан маҳрум этилган ва айни пайтда, унга нисбатан амнистия қўлланиб, жазо муддатининг тўртдан бир қисми қисқартирилган.

Аҳмаджон Турсунбоев, шунингдек, бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди, 52 млн 96 минг сўм миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланди.

У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлди. Жазони ўташ муддати 2016 йил 16 июндан бошлаб ҳисобланади.

Халқ орасида Аҳмадбой номи билан танилган “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” МЧЖ муассиси бўлган судланувчи бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан одамларнинг катта маблағини ноқонуний равишда олганликда айбланиб, 2016 йилда МХХ томонидан ҳибсга олинган эди.

Турсунбоев устидан маҳкама 2017 йил ëзида бошланган бўлса-да¸ ҳозирга қадар бу жараëн ҳақида расмий маълумот берилмади.

Жорий йил 30 январь куни “Ўзбекистон24” телеканали тарқатган хабарга кўра, шу кунгача Аҳмадбойга гаровга берилган 105 та автомобиль эгаларига топширилган.

38 яшар Турсунбоевга пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларини берган ўзбекистонликлар сонининг бир неча ўн мингдан кўп экани айтилади.

XS
SM
MD
LG