Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:30

Кремль АҚШнинг янги санкцияларини Россия президенти сайловига таъсир ўтказишга уриниш деб баҳоламоқда


Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Россия раҳбарияти АҚШнинг бу мамлакатга жорий қилаётган янги санцияларини шу йил март ойида ўтказиладиган Россия президенти сайловига таъсир ўтказишга уриниш сифатида баҳолмоқда.

- Биз буни чиндан ҳам бевосита сайловга таъсир ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган ошкора уриниш, деб ҳисоблаймиз, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков

Ўтган ҳафта охирида АҚШ Молия вазирлиги Россия билан боғлиқ санкциялар рўйхатини кенгайтирди.

“Ушбу санкциялар Украина ҳудудининг ягоналиги бузилишга сабабчи бўлган шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган ҳаракатларнинг бир қисмидир”, — дейилган АҚШ Молия вазирлиги билдирувида.

XS
SM
MD
LG