Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:45

Тошкент чегарадан $10 кўп маҳсулот олиб ўтишга қўйилган тақиқни бекор қилмайди


Сўўрўнбай Жээнбеков 13 декабрда Тошкентда ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Сўўрўнбай Жээнбеков 13 декабрда Тошкентда ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Бу ҳақда Тошкентда 13 декабрь куни ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес форумида Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов маълум қилди.

Тошкент чегарадан $10 кўп маҳсулот олиб ўтишга қўйилган тақиқни бекор қилмайди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00
Бевосита линк

Адҳам Икромов чегарадош давлатлардан аҳолининг Ўзбекистонга 10 доллардан ортиқ маҳсулотлар олиб киришига қўйилган чеклов олиб ташланадиган бўлса, Қирғизистон билан “челнок бизнеси” ривожланиб кетишини айтди.

“Биз бу миқдорни кўпайтиришимиз мумкин, бироқ Қирғизистон билан муносабатларимизда челнок бизнесини ривожлантиришни истамаймиз. Бундай бизнесдан чегара олди ҳудудлари фақат зарар кўради. Буни Польша ва Украина ёки Россиянинг Калининград вилояти мисолида кўришимиз мумкин. Бу биз кўзлаган йўл эмас”, -деди Адҳам Икромов Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиковнинг бу масалани кўтарганига жавобан.

Артём Новиков форумда Ўзбекистондан Қирғизистонга бир одам 1,5 минг долларгача бўлган маҳсулот ва 50 кило юкни бож тўловларисиз олиб ўтиш мумкин эканини, лекин Қирғизистондан Ўзбекистонга бож тўловисиз фақат 10 доллардан кўп бўлмаган миқдордаги маҳсулотни олиб ўтишга рухсат берилганини айтиб, Тошкент расмийларини бу чекловни бекор қилишга чақирган эди.

Новиковнинг фикрича, Қирғизистон ҳам челнок бизнеси ривожланишидан манфаатдор эмас. Бизнеснинг бу тури ривожланиб кетмаслиги учун икки давлат божхона хизматлари ҳамкорликда чеклов механизмини ишлаб чиқиши мумкин. Бу ҳолатда Ўзбекистонга бож тўловисиз олиб кириладиган маҳсулотга қўйилган 10 долларлик чекловни олиб ташлаш имконияти пайдо бўлади. Форумда бу муаммони ҳал этиш масаласи очиқ қолдирилди.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари музокаралардан сўнг ўтказилган брифингда икки давлат ўртасидаги товар айрибошлашни ярим миллиард долларга етказиш тўғрисида кўрсатма берганларини айтишди:

-Савдо –иқтисодиёт соҳасида муносабатларимиз тарихида бу қадар катта миқдордаги товар айрибошлаш бўлмаган. Бугунга келиб товар айрибошлаш 250 миллион долларга етди. Йил охиригача мутахасисларимиз бу кўрсаткич 280 миллион долларга етишини айтишаяпти. Лекин биз бу кўрсаткични 500 миллион долларга етказиш тўғрисида кўрсатма бердик, -деди Шавкат Мирзиёев.

Ўз ўрнида Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков Бишкекнинг Тошкент билан муносабатлари оддий қўшничилик алоқаларидан стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилганини айтди. Жээнбековга кўра, Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой темир йўли қурилиши бу ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига омил яратади.

-Ўзбекистон Хитой-Қирғизистон Ўзбекистон темир йўли қурилишини қўллаб-қувватлади. 25 декабрда икки далат ҳукуматлари ишчи гуруҳлари Тошкентада бу масалани муҳокама қилади, -деди Сўўрўнбай Жээнбеков.

Шу билан бир қаторда, президентлар Тошкент-Бишкек авиарейсидан ташқари Тошкен-Ўш авиақатнови, Ўзбекистондан Иссиқкўлга темир йўл қатнови ва икки давлат вилоятлари ўртасида автобус қатновлари йўлга қўйилишини маълум қилдилар.

Бундан ташқари Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасида банк ва молиявий операцияларини амлага оширишга қўйилган барча чекловлар олиб ташланиши тўғрисида дастлабки келишувларга эришилди.

Сўўрўнбай Жээнбеков 13 декабрда расмий ташриф билан Тошкентга келган эди. Унинг ташрифи 14 декабрда якунланади.

XS
SM
MD
LG