Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:50

Марказий Осиёдаги 3 давлат чегаралари туташган нуқтани аниқлаб олди


Map of Central Asia. 2015
Map of Central Asia. 2015

10 ноябрь куни Самарқанддаги Форумлар мажмуасида «Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Республикалари ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартнома» имзоланди.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов, Қайрат Абдрахманов ва Рашид Мередовлар уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтаси жойлашган ўрнини аниқлаш ва унинг ҳудудида давлат чегараларини демилитация қилиш мақсадида уч томонлама ҳужжат имзоланди. Ушбу шартнома ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан бошлаб кучга киради.

Мазкур ҳужжатлар мамлакатлар ўртасидаги ўзаро англашув ва ишончни, яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномаларнинг ратификация ёрлиқлари алмашиш тўғрисида баённома имзоланди. Мазкур баённома қайд этилган шартнома кучга кирганига гувоҳлик беради.

XS
SM
MD
LG