Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:04

Жиззахда Шароф Рашидовнинг ҳайкали очилди


Шароф Рашидов
Шароф Рашидов

6 ноябрь куни Жиззах шаҳрида давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги доирасида унинг ҳайкалининг очилиш маросими бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, адабиёт ва санъат намояндалари, вилоят аҳли, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган юртдошларимиз, чет эллик меҳмонлар иштирок этди. Шароф Рашидовнинг фарзандлари, дўстлари, ҳамкасблари, шогирдлари ва бошқа яқинлари қатнашди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорида Жиззах шаҳрида унинг хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасини барпо этиш ва ҳайкалини ўрнатиш белгиланган эди.

XS
SM
MD
LG