Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:50

Журналист Солижон Абдураҳмонов озод этилди


Суратда чап томонда Солижон Абдураҳмонов, ўнг томонда "Эзгулик" фаоли Абдураҳмон Ташанов
Суратда чап томонда Солижон Абдураҳмонов, ўнг томонда "Эзгулик" фаоли Абдураҳмон Ташанов

Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябр куни Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Бу ҳақда Эзгулик инсон ҳуқуқлари ташкилоти Озодликка маълум қилди. 67 ёшли журналист 2008 йилда гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланганликда айбланиб, 10 йилга қамалган эди.

Солижон Абдураҳмонов Қорақалпоғистонда фаолият юритиб келган саноқли мустақил журналистлардан бири бўлган.

У дастлаб Озодлик радиосида, сўнгра Uznews.net мустақил интернет нашри мухбири бўлиб ишлаган.

Солижон Абдураҳмонов Қорақалпоғистондаги оддий инсонлар ҳаёти ҳамда Орол денгизи қуришининг инсоний таъсири ҳақидаги мақолалари билан танилган.

Журналист 4 октябр куни Қаршидаги Шайхали қамоғидан озод бўлгач Озодлик билан суҳбатда қамоқдан чиқиши учун курашган барча фаолларга миннатдорчилик билдиришини айтди.

Журналист Солижон Абдураҳмонов озод этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:08 0:00

Солижон Абдураҳмонов ишлаган Uznews.net мустақил нашри бош муҳаррири бўлган, ҳозирда Centre1 нашри бош муҳаррири Галима Бухорбоева журналистнинг озод этилишини олқишлади.

- Солижон Каримовнинг қаттол режими қурбони бўлди. Унинг озод бўлиши Ўзбекистонда Каримов ўлими ортидан рўй берган ҳокимият алмашинуви сабаб рўй берди, бунга мен тўлиқ аминман, - деди Бухорбоева.

Солижон Абдураҳмонов қамоқда 9 йилу 4 ой ўтирди.

У 2008 йил 7 июнида машинасидан гиёҳванд моддалари топилган дея, наркотик моддалар истеъмол қилиш айби билан ҳибсга олинган эди.

Солижон Абдураҳмонов шу кунгача айбловларни рад қилиб келди ва милициянинг ўзи гиёҳванд моддаларни машинасига ташлаганига ишонишини билдирган.

Тиббий анализлар Абдураҳмонов ҳеч қандай наркотик истеъмол қилмаганини исботлагач, айблов "наркотик моддалар савдоси"га ўзгартирилган ва у 10 йилга қамалган эди.

Солижон Абдураҳмонов озод этилишидан бир кун аввал жиззахлик ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов "Жаслиқ" қамоғидан озод бўлган эди.

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси инсон ҳуқуқлари фаоли Фармонов ва бошқа маҳбусларнинг озод этилишини олқишлади.

"Бу янгилик Муҳаммад Бекжонов, Мурод Жўраев, Эркин Мусаев, Жамшид Каримов ва бошқа узоқ муддат қамоқда ушланган виждон тутқунлари озодликка чиқарилгани ортидан маълум бўлди. Биз бундай ижобий қадамларни маъқуллаймиз, улар келгусида бошқа маҳбусларнинг озод этилиши ва фуқаролик жамиятига очиқроқ ёндашув учун ишора эканига умид билдирамиз. Кўплаб халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Аъзам Фармоновнинг 2006 йили шубҳали айбловлар билан узоқ муддат озодликдан маҳрум этилганига алоҳида аҳамият бериб келди. 2013 йили БМТ Қийноқларга қарши комиссияси ҳам Фармоновни озод этишга чақирган эди. Қўшма Штатлар Президент Мирзиёевнинг, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида таъкидлагани каби, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлашга содиқ эканини эътироф этади. Биз бундан кейин ҳам кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларда изчил барқарорлик ва тараққиёт бўлишига умид қиламиз", - дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

XS
SM
MD
LG