Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:32

Порошенко украин тилини мажбурий ўрганиш тўғрисидаги қонунни имзолади


Украина президенти Петро Порошенко.
Украина президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти тортишувларга сабаб бўлган қонунни имзолади, Янги қонунга биноан, давлат мактабларида бешинчи синфдан бошлаб таълим фақат украин тилида олиб борилади.

Петро Порошенко Украинада истиқомат қилувчи этник озчиликларнинг танқидлари остидаги қонун лойиҳасини 25 сентябрь куни имзолади. Ҳужжатга кўра, ўқувчилар ўз она тилларини алоҳида предмет сифатида ўрганиш ҳуқуқига эга. Бироқ бу Украинада истиқомат қилувчи катта диаспоралар: поляк, румин ва венгерларни тинчлантира олмади.

Россия аввал-бошданоқ бу қонунни танқид қилди. Шу ой бошларида Москва томонидан берилган баёнотда қонун лойиҳаси “кўпмиллатли давлатда куч билан моноэтник тил режимини ўрнатишга” уриниш сифатида ишлаб чиқилгани таъкидланади.

Тил масаласи Украинада, айниқса рус тилида сўзлашувчи шарқий минтақаларда кескинлигича қолмоқда.

Порошенко томонидан имзоланган қонун 2012 йилда россияпараст президент Виктор Янукович вақтида қабул қилинган қонун нормаларини бекор қилади. Президент Виктор Янукович 2014 йилда Украинанинг евроинтеграциясини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган норозилик намойишлари сабаб Россияга қочиб кетишга мажбур бўлган эди. Бу қонун этник озчилик вакилларига аҳолининг 10 фоизидан кўпроғи истиқомат қиладиган минтақаларда ўз она тилларида таълим олиш имконини берарди.

XS
SM
MD
LG