Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:24

OzodDayjest:Талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари пахта теримидан қайтарилиши айтилмоқда


Пахта теримига келган талаблар юкларини тушараётган пайт.
Пахта теримига келган талаблар юкларини тушараётган пайт.

Бу ҳақда КUN.UZ нашри 22 сентябрга ўтар кечаси хабар тарқатди. Нашрнинг ёзишича, ишончли манба Бош вазир Абдулла Арипов 22 сентябрь соат 17.00га қадар пахтага чиқарилган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини уйларига қайтариш бўйича кўрсатма бергани тўғрисида маълум қилган.

Бош вазир бундай қарорни 21 сентябрь куни кеч соат 23да ўтказилган видеоселектор йиғилиши пайтида қабул қилган.

“Маълум бўлишича, шошилинч видеоселектор давомида бу йилги пахта терими мавсуми масаласи муҳокама қилинган. Йиғилишда пахта-йиғим теримида бўлган талабалар, ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини дарс жараёни ҳамда иш фаолиятига қайтариш масаласи кўриб чиқилган”, деб ёзди КUN.UZ.

Нашрнинг билдиришича, эндиликда пахта теримига “аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва "Фидойи ёшлар отрядлари" жалб қилинади”.

Озодлик радиоси 17 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб Ёшлар Иттифоқи ташаббуси билан 575 та "Фидоий ёшлар" отряди тузилгани ҳақида хабар берган эди.

​Расмий маълумотларда "Фидойи ёшлар" отрядларига жами 51 минг 138 та "уюшмаган ёшлар" қамраб олингани, уларнинг сони кун сайин ортиб бораётгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG