Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:59

Президент МХХ раисининг турмуш ўртоғини Давлат мукофоти билан тақдирлади


Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятовнинг турмуш ўртоғи Иноятова Флора Ильясовна "Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси" амалий тадқиқоти учун Ўзбекистон Республикасининг биринчи даражали Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Бу ҳақдаги фармонни Президент Мирзиёев 23 августда имзолади.

Президент фармони билан Ўзбекистон илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун бир фан ва маданият арбоблари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида марҳум адиб Пиримқул Қодиров ("Амир Темур сиймоси" ва "Тил ва эл" асарлари учун),шоир Сирожиддин Саййид ("Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди" китоби учун) ва бошқалар – ҳаммаси бўлиб 7 киши бор.

Ўзбекистон президенти 2006 йил 25 июлда имзолаган Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисидаги фармон билан таъсис этилган Давлат мукофоти икки даражалидир.

XS
SM
MD
LG