Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:43

Халқ таълими вазири кирилл-лотин масаласида ўз фикрини билдирди


Ўзбекистон халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов
Ўзбекистон халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов

23 август куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов алифбо масаласида фикр билдиргани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

"Ўйлайманки, кирилл ёзувига қайтиш кичик қатламдаги аҳолининг фикридир. Мен вазир сифатида ўз позициямни билдираман. Кирилл ва лотин ёзувларининг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари бор. Лекин лотин ёзуви ҳозирги вақтда мамлакатимизда аниқ устунликларга эга деб ўйлайман. Фарзандларимиз инглиз тилини ўрганишмоқда, бу эса лотин ёзувидир. Лотин ёзувида бўлишимиз ўзбек тилини ўрганаётган чет элликларга ҳам анча осон бўлади", - деган вазир.

Иноятовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти билан интеграция нуқтаи назаридан қараганда ҳам лотин ёзувига ўтиш бу тўғри қабул қилинган қарор ҳисобланади.

"Бу жараён давом этади. Мен ўйлайманки, ўтган давр мобайнида биз кўпчилик фарзадларимизни лотин ёзувига ўргатиб бўлдик. Ёши катталар ҳам бу ёзувга анча кўникди. Бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ деб ўйлайман. Биз лотин ёзувида қолишимиз керак. Бугун ўқув йили бошланишидан олдин хавотирланмаслиги учун буни халқимизга ва фарзандларимизга ишонч билан айтишимиз керак бўлади", - деб алоҳида таъкидлади вазир.

Лотин ёзувида адабиётларнинг етишмаслик масаласи ҳам четда қолмади. Айрим экспертларнинг фикрига кўра, бугунги кунда республикада барча адабиётларнинг 70 фоизи кирилл ёзувида чоп этилмоқда.

"Биз босқичма-босқич кутубхона жамғармаларини лотин ёзувидаги китоблар билан тўлдириб бормоқдамиз. Ўтган йили 27 номдаги адабиётлар чоп этилган, бу йил 28 та чоп этилади. Келгуси йилларда бу жараён давом этади. Шунинг учун масала аста-секин ҳал бўлади. Бу ерда муаммо йўқ. Мактаблар лотин ёзувидаги адабиётлар ва қўшимча китоблар билан тўлиқ таъминланган", - деди Улуғбек Иноятов.

XS
SM
MD
LG