Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:27

Мирзиёев мактаб формаси жорий этишни таклиф қилди


Ўзбекистон мактабларида қиммат ва арзон кийим ўртасидаги фарқни йўқотиш учун мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев мактаб формасини жорий этишни таклиф қилди.

"Бизнинг ўзбек менталилетини ҳисобга олган ҳолда, мактаблар ва коллежларга ягона форма жорий этиш лозим. Форма билан мактаб ўқувчисининг маънавий дунёси, маданияти, масъулияти ўзгаради. Бизнинг жамиятимизда ғариб ва бой кийинган мактаб ўқувчилари ўртасида келишмовчиликлар юзага келмоқда. Бу каби вазиятлар маънавиятни эмас, нафратни уйғотади. Айнан мана шу иллатни биз таг-томири билан суғуриб ташлашимиз керак", — деди Мирзиёев мамлакада таълим соҳасида ислоҳотларга бағишлаб ўтказилган йиғинда.

Мирзиёев шунингдек, ота-оналар болаларга кийим харид қилар экан, бу кийимлар аксарият ҳолларда сифатсиз материаллардан тикилаётганини қўшимча қилган.

"Оқибатда, аҳоли пулларни ҳавога совурмоқда. Айнан мана шу ҳолат мени умуман қониқтирмаяпти", — деган президент ва адолатли, тенг ҳуқуқли жамият қуриш кераклигини қўшимча қилган.

Ўзбекистонда мактаб формаси қандай бўлиши ва қачондан жорий этилиши маълум эмас.

Хабарларга кўра, Мирзиёев бу борада ҳукумат раҳбариятига бир ҳафта ичида режа ишлаб чиқишни тайинлаган.

XS
SM
MD
LG